Вальверде: "Содир бўлган воқеада масъулиятни ўз бўйнимга оламан"

Aslanov Jasurbek
8 май 2019, 12:03
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Ливерпуль"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси ҳақида фикр билдирди.

"Бу шахсан менга қандай таъсир кўрсатишини билмайман, аммо мураббий сифатида содир бўлган воқеа учун масъулиятни бўйнимга оламан. Ҳозир қийин аҳволдамиз" - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, "Камп Ноу"да бўлган баҳсда "Барселона" 3:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Шундай қилиб, Юрген Клопп шогирдлари 1 июнь куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўладиган финалга йўл олишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC