Вальверде: "Неймарнинг "Реал"га ўтиши менинг муаммоим эмас"

Aslanov Jasurbek
28 янв 2018, 17:12
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

"Неймар "Реал"га ўтадими, йўқми, билмайман. Ғалати воқеалар содир бўлиши мумкин бўлган жой - футбол олами ҳисобланади. Баъзида иложи йўқ нарсалар амалга ошади.

Бу менинг муаммоим эмас. Мен эътибор қаратишим керак бўлган бошқа нарсалар бор" - дейди мураббий.

Олдинроқ, Неймар ПСЖда бахтли эканлигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Équipe