

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли уругвайлик ушбу мавсум барча мусобақаларда 8 та гол урди ҳамда 4 та голга пас узатди.
"Менинг узоқ муддатли мақсадим – "Реал" сардори бўлиш. Бу кам сонли ўйинчиларга насиб этадиган мерос", – деди Вальверде.
Вальверде бош мураббий Карло Анчелотти билан гаров боғлаган. Агар уругвайлик футболчи бир мавсумда Ла Лигада камида 10 та гол ура олмаса, италиялик мураббийлик фаолиятини якунлайди. Ҳозирда ярим ҳимоячи Испания чемпионатида аллақачон 6 та гол урди – бу аввалги 4 мавсумдагидан кўп.


