

“Тан олиш лозим, сафар ўйинларида жамоамизда муаммолар борлиги кўзга ташланиб қолмоқда. Илгари айтганимдек, сафар учрашувларида йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени қониқтирмаяпти. Бундай ўйинларга жиддий эътибор билан ёндашиш лозим. Кутилмаган истеъфо мени заррача чўчитаётгани йўқ ва мен келажакка ишонч билан қараяпман”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.
Кечаги учрашувдаги мағлубиятга қарамай “Барселона” Ла лига турнир жадвалида 22 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кўк-анорранглилар чемпионат доирасида навбатдаги учрашувни 9 ноябрь куни ўз майдонида “Сельта”га қарши ўтказади.



