

“Филиппе ва Усмон бир пайтда, ҳамжиҳатликда тўп тепишлари мумкин. Улар жорий мавсумда бу ишни бажаришди. Уларни асосий таркибда майдонга тушириши имкони борлигини биламиз. Мен Дембелени энг хавфли футболчи сифатида кўраман. Лекин Бизда Коутиньо ва бошқа футболчилар ҳам бор. Биз улардан фақат яхши ҳаракатларни кутамиз”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
“Леванте”- “Барселона” учрашуви бугун тунда соат Валенсиядаги “Сьюдад де Валенсия” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 00:45 да бошланади.



