Вальверде энг яхши натижага яқин

Mirjalol Normatov
23 окт 2022
"Реал" хавбеки Федерико Вальверде ЛаЛига доирасида "Севилья"га қарши ўйинда дарвозани ишғол қилди.

Шу орқали уругвайлик футболчи ушбу мавсумда жарима майдончасидан ташқарисидан урган голлари сонини 4тага етказиб олди. Бу эса 2015/16 йилги мавсумдан кейин "қироллик клуби" тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Ўша мавсумда Криштиану Роналду шундай голдан 5та урганди.

Вальверде ушбу мавсум чемпионатнинг 11 ўйинида қатнашиб, 6 гол ва 1 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal