

Гап "Айнтрахт" шарафини ҳимоя қилаётган Хесус Вальехо ва "Алавес"да тўп тепаётган Маркос Льоренте ҳақида кетмоқда. Иккала футболчининг ижараси 2017 йилнинг ёзида якунига етади.
Тахминларга кўра, Вальехо жамоада "Қироллик клуби" билан шартномаси якунига етаётган ҳимоячи Пепе ўрнини эгаллайди. Зинедин Зидан Льорентедан таянч ярим ҳимоячи сифатида фойдаланмоқчи.



