"Валенсия" клуби бош директори ишдан бўшатилди

8 ноя 2019, 04:24
Бу ҳақида "кўршапалаклар" расмий сайти маълум қилди.

Клуб бош директори Матеу Алемани ўз лавозимидан озод қилинган. Шу муносабат билан "Валенсия" матбуот хизмати Алеманига клубга нисбатан улкан садоқати, жамоа ривожидаги саъй-ҳаракатлари ва барча ютуқлар учун миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ, Испания ОАВларида Алемани клуб хўжайини Питер Лим билан муросага келолмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" Матеу Алемани бошқаруви остида қаторасига 2 марта Испания чемпионатини кучли тўртликда якунлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: valenciacf.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›