"Валенсия" "Барселона" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
20 янв 2022, 11:47
"Валенсия" "Барселона" марказий ҳимоячиси Оскар Мингесани ижарага олмоқчи.

Клуб раҳбарияти "Барселона" билан 22 ёшли Мингесанинг мавсум сўнггига қадар мўлжалланган эҳтимолий ижараси борасида алоқага чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Оскар Мингеса "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У бош жамоага 2020 йилнинг ноябрида келган.

Мингеса жорий мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca