Вадим Абрамов Қозоғистон клубида иш бошлайди

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2013
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Вадим Абрамов Қозоғистоннинг «Остона» клубига бош мураббий этиб тайинланади.
Бу ҳақда Қозоғистоннинг «Sports.kz» сайти хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, яқин кунларда мураббий клуб футболчиларига расман таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил ёзида Ўзбекистон терма жамоасидан кетган Вадим Абрамов шу пайтга ҳеч бир жамоада ишламади. Олдинроқ унинг Қозоғистон миллий терма жамоасига мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.kz