UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  2 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  1 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз мумкин эди, аммо биз футбол ўйнашни хоҳладик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз мумкин эди, аммо биз футбол ўйнашни хоҳладик"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Пахтакор"ни табриклайман. Ҳисоб 0:5, менимча натижа ўйинга мос эмас, афсуски баъзида шундай бўлади. Бизнинг дарвозага йўлланган зарбаларнинг барчаси гол билан тугади. Илк дақиқаданоқ гол ўтказиб юбориб ўйинни бошлаш оғир, аммо кейин ўзимизга келдик, ҳатто ҳисобни тенглаштиришга яқин келгандик. 40-дақиқада ҳимояда парокандалик бўлди ва таймни 0:4 ҳисобида якунладик.

Ўзимиз яратаётган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Бу маҳорат билан боғлиқ. Бугунгидек ёш болаларча хатоларга йўл қўймаслик керак. Икки ҳужумчимиз олдинга ўтса ва тўпни ўзига ўнглай олмаса буни қандай изоҳлашни билмайман.

Тўғри бугун ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз, ўз жарима майдонимиз ёнига туриб олишимиз мумкин эди. Аммо менимча бундай ўйинларни тарғиб қилмаслигимиз керак, ёшлар бугунгидек ўйинлар орқали ўсишади. Ўтган йил "Пахтакор"га қарши муносиб қаршилик қилгандик. Ҳа, "Пахтакор" сафида маҳоратли футболчилар жуда кўп, аммо биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Бу бизга дарс бўлиши керак.

Нурмурадов ўйинга яхши киришиб кета олмади деб ўйлайман. Бундан ташқари ҳимояда шерикларига ёрдам беришга шошилмади ва уни алмаштиришга қарор қилдим.

Бугунги баҳсга тайёргарлик доирасида Драган Черан ҳақида йигитларга кўп бор айтгандик. У жамоанинг мияси, ярим жамоа дегандик. Афсуски икки кун давомида айтганларимиз 1-дақиқадаёқ чиппакка чиқди ва унинг тўп узатишидан кейин гол урилди.

Черанга алоҳида бир футболчини бириктирсам бўлмасмиди? Биласизми "Пахтакор" бир ҳужумчи билан ўйнайди, Черан унинг ортида ҳаракат қилади. Биз тўрт ҳимоячи ва яна бир Черанга бириктирилган футболчи билан ўйнасак қачон ҳужум қиламиз? Ўйин охиригача ҳимояда ўйнардик. Биз футбол ўйнашни истадик. Агар якун бўлганида натижа бошқачароқ бўлиши аниқ эди", - дейди Вадим Абрамов.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика