Вадим Абрамов: “Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз”

Narzulla Saydullayev
22 сен 2017, 20:39
Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Сўғдиёна” (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Афсуски, ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик. Беллашувда йўл қўйган хатоларимиздан Жиззах жамоаси унумли фойдаланди ва гол уришга эришди. Биринчи тайм якунлаганидан сўнг йигитларга керакли кўрсатмаларни бердим. Камчиликлар ҳақида гапирдим. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзгарди ва жамоа анча жонланди.  Камчиликлар бор. Улар устида ишлашда давом этамиз, –  деб фикр билдирди Вадим Карленович

“Нефтчи” матбуот хизмати



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›