UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Фарруҳ Сайфиев: "Биринчи таймда ҳам иккинчи бўлимдаги ўйинни кўрсатишимиз керак эди"  13 21:25Шота Арвеладзе: "Мағлубиятни ҳам тан ола билиш керак"  14 21:23Анзур Исмоилов: "Кубокдаги мағлубият учун реванш олдик"  3 21:22Андрей Фёдоров: "Кубокдаги мағлубиятдан тегишли хулосалар чиқарганимиз қўл келди"  6 21:10Англия. "Сити"дан 5:0, "Тоттенхэм" Лондон дербисида ғалаба қозонди  8 21:03Германия. "Дортмунд"дан 4:0, "Бавария" ўзига келмоқда  4 20:56Воҳид Зокировни табриклаймиз!  0 20:52Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"  74 20:50Миржалол Қосимов: "Биргина аниқ зарба "Металлург"га ғалабани тақдим этди"  1 20:49Андрей Шипилов: "Иккинчи бўлимда ўзимизга кела олдик"  2 20:40U-19 Осиё чемпионати. 1-тур ўз якунига етди  2 20:40Отабек Шукуровнинг голи "Шаржа"га бир очко келтирди ВИДЕО  1 19:52Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди  197 18:45"Камп Ноу" келажакда қандай кўринишда бўлади? (ВИДЕО)  11 18:27АПЛ. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс якунланди (+ФОТО)  43

Если сборная Узбекистана не получит путевку на ЧМ-2022, Эктор Купер уйдет в отставку Янгиликлар

Если сборная Узбекистана не получит путевку на ЧМ-2022, Эктор Купер уйдет в отставку

Состоялась пресс-конференция с новым главным тренером сборной Узбекистана Эктором Купером.

На пресс-конференции было объявлено, что между АФУ и Эктором Купером составлен контракт по схеме "3+1". Один из журналистов спросил начальника отдела международных отношений АФУ Диёра Исаметдинова о том, в какой ситуации данный контракт может быть продлен.

"Мы составили контракт с господином Эктором Купером на срок до окончания отборочного тура ЧМ-2022 (ноябрь 2021 года). Если сборная Узбекистана не сможет получить путевку на ЧМ-2022, мы распрощаемся со специалистом" - сказал Диёр Исаметдинов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 авг 19:11:46
Равшанбек-ота
Ассалому алайкум! Катта кичик ёшда бўлган футболсевар, ва футбол ихлосмандлари! “Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди ” мақол остида, сиз азизларга ўз дилимиздаги ачинарли бўлган дардларимизни изҳор этишга қарор қилдик.
Биз, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи ёши кекса отахонлар, футбол ишқибозлигида кўпни кўрган, ашаддий футбол мухлисларимиз.
Ушбу мактубни тузар эканмиз, тузмасак ҳам бўлар, эди, аммо бизни қийнаб келаётган одамийлик виждан азоби, тинчлик бермади.
Азиз футболсевар биродарлар! Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз ҳам Аллоҳнинг севимли мусулмон бандаларимиз. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, шундай бир тинчлик, осойишта ва фаровон юртда яшаб, кун кўраяпмиз.
Ўз халқи учун фидокорона жон куйдириб, ҳаловат нималигини билмай иш олиб бораётган жонкуяр, ва раҳнамо президентимиз Ш.М. Мирзиёевга беадад ҳамду санолар бўлсин.
Дунёда динлар орасида энг ёш, ҳалол ва ҳақ дин, Алҳамдулиллоҳ! Бу бизнинг Муқаддас Ислом динимиздир. Ва бунга бошқа динлар уламолари, бутун Дунё олимлари тан беришган. Ҳозирги кунда буни яна бир бор, Муқаддас динимизни исботлаб бериш учун Аллоҳ Таоло бизнинг жаннатмакон юртимиз фарзанди Ҳурматли президентимиз Ш.М. Мирзиёевни хуш кўрибти. Бу, биз учун улкан бахт, ва бу билан ҳар қанча фахрланса, арзигулик мушарраф фахр деб биламиз. Бундай фахрли ҳидоятни Аллоҳ ҳар қандай ҳам юртнинг фарзандига бермайди, вақилликга ҳар қандай ҳам кимсани хуш кўрмайди, ва У, ўта муҳим бўлган ишда, Ўзи кўмакдош бўлиб, ўзи ишонган ва танлаган бандасига топшириб, асло адашмайди!
Ҳурматли юртбошимизнинг ташаббуслари билан Ислом академиялари, “Қуръон мусобақалари”, “Ҳадиси шариф” мусобақаларини ташкил этишлари, ва шунингдек унутилиб кетган қанчадан қанча авлод аждодларимизнинг қадамжой бўлиб қолган зиёратгоҳларни қайта тиклашда, кўрсатаётган жонбозликларини нафақат биз аҳли Ўзбекистон, бутун Дунё уламолари ва олимлари, шунингдек ҳар нарсадан хабардор бўлиб турган Тангри Таоло кўриб турибти.
Биз учун ҳурматли бўлган, юртбошимизнинг савобли, ва хайрли бошлаган ҳар бир ишларини ,биз дуогўй, ва художўй кекса отахонлар охири бахайр билан амалга ошишини ёлғиз Аллоҳдан сўраб қоламиз. Бундай инсонлар Аллоҳнинг энг севимли, ва Унга энг яқин бандаси ҳисобланадилар.
Швейцария газеталарининг бирида “Осиёнинг лочини парвози” сарлавҳа остида Ҳурматли президентимиз ҳақида мақола чон этилган эди. Улар юртбошимизнинг парвозларини лочин парвози билан қиёслаган бўлишса, аслида, ундай эмас деб биламиз.
Биз учун, Ҳурматлиларнинг энг ҳурматлиси бўлган Юртбошимизниг парвозларини, баландликга уча олишда Дунёда у қушга тенги йўқ “Дронго” каби баландпарвоз, осмон ўпар абринайсонларни кесиб ўтадиган жасур, қўрқмас, беозор, ана шу қуиг сингари қиёслаймиз.
Ўз халқининг жонкуяри, элим, юртим учун деб, қилаётган парвозлари абадий бўлсин, ва ҳар бир қилган парвозлари бехатар тугашини ёлғиз Аллоҳдан сўраб қоламиз. Умрларига Илоҳо умр қўшилсин, ёмон кўзлардан яратганнинг Ўзи, Ўз паноҳи остида асрасин, келажак авлод учун бой мерос қолдиришда ҳаловат нималигини билмай, жон куйдираётган Юртбошимиз болаларимиз, набира, эвара ва чевараларимиз бахтларига доимо соғ-саломат бўлиб юрсинлар!
Азизлар! Ушбу мактубимизда мен, кекса отахонлар вакили сифатида, ҳаётимизда кўздан кечирган Дунё футболида рўй берган тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўла туриб, ва ўз фикр мулоҳазаларимизни сиз азизлардан сир сақлашни хуш кўрмай, ор қилдик.
Мен, мактуб муаллифи Равшанбек ота, бу ўткинчи фоний Дунёда энг ёмон кўрганим бу, одамийликга берилган виждон азоби деб биламан, ва бу виждон азобини ўзимда сир сақлаб, ўзим бирга сўнгги манзилга олиб кетгандан кўра, тириклигимда буни фош этиб, охиратда савол жавоб қилинганда, Аллоҳ наздига ёруғ юз билан бориб кўринишимни минг афзал деб биламан.
Ҳурматли президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларини, ва кўрсатаётган жонбозликларини юқорида бежиз такидлаб ўтмадим, ўзлари айтганларидек “Шахсан мен ўзим, футболни коррупциядан тозаладим” деганлари, ҳамон ёдимизда сақланиб турибти.
Азиз футбол мухлислари! Бизлар ҳам, сизлар каби ўтган йилнинг 2017 йил декабр ойидан бошлаб варақ – варақ мактублар тузиб ЎФА –си президенти У. Аҳмаджоновнинг номига ёзилган ўз фикр мулоҳазаларимизни, ўзбек футболига бўлган меҳр муҳаббатимизни, ва унинг ривожланишида, камчиликларни бартараф этилишида ўз маслаҳатларимизни аямай, ва Ўзбекистон футбол терма жамоамизга хориждан мураббий олиб келинмасин деган маънода, тарихда бўлиб ўтган мисол масалаларни таклиф киритиб унга етказган эдик. Жавоб мактубини олганимизда, биз бағоят хурсанд бўлиб, оҳимизни Аллоҳ эшитибтида деб, бошимиз кўкга етган эди. Мактуб жавоби эса, мана шундай тузилган эди:
Сизнинг Ўзбекистон футбол федерациясига келиб тушган мурожаатингиз атрофлича ўрганиб чиқилди. Мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича жонкуярлик билан билдирган таклиф ва мулоҳазаларингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу сизнинг мустаҳкам фуқаролик позицияси ва даҳлдорлик туйғуларига эгалигингизнинг яққол далилидир. Билдирган таклифингиз нозасидан амалий ишлар босқичма –босқич амалга оширилади.
Бош котиб: муҳр имзо: С.Рахматуллаев. Азиз футболсевар биродарлар! Келинг асосий бўлган мақсадга ўтайлик. Биз кекса ёшдаги футбол ишқибозларининг тилак истак таклифлари билан боғлиқ бўлган масалаларга ўтсак, бу кимгадир ёқар, ва кимгадир ёқмас, лекин биз айтиб ўтишни ўзимизга хуш кўрдик.
“Эй, ҳазрати инсон! Ўтмиш ширин –аччиқ бўлган тарихга назар сол, хулоса чиқариб ундан, ўзингга кераб бўлганини ажратиб ол!”- дейилганидек, Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, шаҳсан ўзим ўн икки ёшимдан бошлаб, ўн тўртта Жаҳон чемпионатини, Европа чемпионатларини ва булар орасида УЕФА, шунингдек Европа чемпионлар лигаси ўйинларининг гувоҳи бўлдим, биз кекса отахонлар орасида, менданда кўпроқ кўрган отахонлар ҳам бор. Бу кўрсаткичлар билан биз, сиз азизларга мактанмоқчи эмасмиз, футбол ҳақида биз сўзлашадиган бўлсак кунни тунга, тунни кунга айлантириб бир тўхтамай сўзлашимиз мумкин.
Азизлар! Футбол терма жамоамизга чет элдан мураббий олиб келиб ишлатилишига биз кўпни кўрган “Қари билганни, пари билмас” деганларидек, бунга қарши фикр билдирамиз. Бизнинг киндик қонимиз тўкилган. Она юртимиз Ўзбекистонга муттаҳам, айёр, текинхўр гастарбайтарларнинг умуман кераги йўқ деб биламиз. Бўлиб ўтган бу воқеаларнинг амалда исботланган далилий кўз кўрган, қулоқ эшитган биз футбол мухлисларига умрбод дастак бўлиб қолган, унутиб бўлмас сабоқлари жуда кўпдир. Узоқга бормасдан мисол учун, Россия футбол терма жамоасини олайлик, Г. Хиддинг, Д. Адвокат иккаласи ҳам Голландиялик, ва Италиялик Дунёда энг қиммат мураббий Ф.Капелла, булар нима ҳунар кўрсатишди, Россиянинг мўмайгина пулларини кўкга совуриб, жуфтакни ростлаб кетишди. Охир оқибат “От излаб қозиғини топади” деганларидек терма жамоани бошқариш маҳаллий кадрлардан сайланиб С.С. Черчесов тайинланди, ва унинг қўл остида терма жамоа ЖЧ га икки йил тайёргалик кўриб, ёлган натижага эришишмади.
Куни кеча якунига етган 2018 йилги Жаҳон Чемпионати ҳам, мураббийлар савиясининг сабоғи билан ўтди десак муболаға бўлмас.
Биз, атиги бор йўғи биргина, бўлиб ўтган далилий исбот ҳақида гапириб ўтмоқчимиз.
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Сампаоли билан шартнома битим 2022 йилгача тузилган эди, бироқ унининг бу ишни эплай олмаганлиги натижасида, уни истефога чиқаришмоқчи бўлишди. Уни истефога чиқариш учун, шартномада кўрсатилган 8 000 000 долларни, унга Аргентина футбол федерацияси тўлаши шарт эди. Охир оқибат ўзаро тил топишиб, Сампаолига 2 000 000 доллар тўлайдиган бўлиб, уни истефога чиқаришди. Шунга ўхшаш, бутун Жаҳон футбол бозори ўчоғида қайнаб ётибти, ва шунингдек айрим мурабтийларнинг Жаҳон чемпионатида обрўй орттириб, ўзини кўрсатганларнинг буринлари кўтарилганча кўтарилиб, нархи осмонда эканлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Бизнингча, аслида чинакам, ҳақиқий мураббий, бу шахмат гросмейстри каби, ўткир ақл заковат эгаси бўлиб, футбол майдонида тирик фигуралар билан, футбол ўйнашни била олиши керак деб, биламиз. Нима? Бунақа ақл заковат бизнинг Ўзбекистонлик мураббийларда йўқ эканми? – йўқ эмас, бор! Бизларда, авлод аждодларимиздан бир умрлик бўлиб қолган даволанмас, дарди мубтало деган мерос бор, булар таниш –билиш, ошна-оғайни, қариндош –уруғ деганларидек ваҳоказолар, ва энг ёмони, бун тепадан туриб мансабдорларнинг дўқ пўписалар билан, даҳшатли қўрқитадиганлари ҳам бор.
Ҳурматли президентимиз Ш.М. Мирзиёев футболимизда бўлган коррупцияни асосий негизларини кесиб ташлаган бўлсалар ҳам, аммо бироқ, ер остида қолиб кетган дарахтлар томиридек, бир бирига таниш-билиш бўлиб қолган парбеха томирлари бор.
Футболсевар азизларим! Шуни билингки! Биз ҳар қанча қон қаҳшаб, жон кўйдириб футболимиз ривожи учун куйиниб, ўз фикр мулоҳазаларимизни, ва талаб таклифларимизни киритмоқчи бўлганимиз билан, берилган маслаҳатларимиз инобатга олинмай оқар дарёга оқиб кетган, “Халқ сўзи, ҳақ сўз” деб айтилган нақлга амал қилмай, ўз билганларини қилаверишади. “Айтилган сўз, отилган ўқ”, дек учиб кетади. Модомики шундай экан, футбол ким учун ўйналади? Деган савол билан иш тутилмаса, икки Дунё биримиз икки бўлмайди!
Наузанбиллоҳ! Мен аслида “футболопатриот”-ман, бу дегани энг аввало ўз Она Ватанига чинакамига содиқ, жонкуяр, ватанпарвар, керак бўлса жонини берадиган, ва шунингдек футболда бўлиб ўтган тарихий ва бўлиб ўтаётган футбол вокеаларини бир умр ёдда чиқармайдиган ашаддий футбол мухлиси эканлигини билдиради.
Ўтмиш тарихда асорат қолдирган, ўз бошимиздан ўтган ачинарли фожиани унутмайлик, ўзимиз учун ҳам фарз, ҳам қарз деб билишимиз керак, ва бундан хулоса чиқариб, иш тутишимиз лозим эканлигини такидлаб ўтамиз, билмаганлар буни, билиб қўйсин!
Бу фожиали воқеа 1979 йили “Пахтахор” футбол жамоасини собиқ иттифоқ чемпионатининг биринчи даврасида Россиялик мураббий О.Базилеевич бошқариб борар эди, иккинчи давранинг бошланиши биланоқ 11 август “Пахтакор”, 13 август Минскда “Динамо” билан бўлиб ўтадиган учрашувга сафарга ​йўл олади, ва кутилмаган бахтсиз авиа ҳалокат рўй бериб, бор “Пахтакор” футбол жамоаси самога сочилиб йўқга чиқади. Шунда О.Базилеевичнинг жамоа билан бирга бўлмаганлиги билиниб қолади. Кейинчалик билинганда, у хозирги Самара шаҳри (Куйбишевнинг) “Криля Советов” жамоасини бош мураббий сифатида қабул қилиш учун ҳеч ким билар билмас пинҳона жўнаб кетгани барчага маълум бўлади. У, бўлиб ўтган фожиадан жабардор бўлса ҳам, ҳаттоки таъзия билдириш учун келмай, шу кетганича кетиб, бошқа қайтиб келмаган, “Бўрини ҳар қанча боқма, у барибир ўрмонга қарайди” деганлари рост экан.
Шунга ўхшаш нонкўрлик, номардлик ва ноинсофликни Голландиялик Дик Адвокат ҳам қилган. У, Россия терма жамоасини Европа чемпионатида бошқараётган пайтида, Россия терма жамоаси гуруҳдаги сўнчи учрашувини мағлубият билан якунлаб, гуруҳдан кейинги босқичга ўта олмагандан кейин, вақтинча дом дараксиз йўқолиб кетган. Мана, Азизлар! Озгина бўлсада ҳам, сиз Азизларга “хамир учидан, патир” деганларидек, чет эллик мутахассислар ҳақида гапириб ўтдик, ва бу бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеалардан хулоса чиқаришингизни ўзларингизда бўлган виждонингизга ҳавола этдик. “Олдингдаги оқар сувнинг, қадри йўқ” деб бежиз айтилмагани, ҳақ гап экан. Жаннатмакон юртимизда копток тепиб, шу ўлкада улғайиб ўсган машҳур футбочиларимиз борлигини унитиш, бу ҳурматсизлик бўлади. Устоз муаллимни, боғга-боғбонни, далага-оқ яктакли бобо деҳқонни, футболга-мураббийнинг ўз юртимиздаги кўзга кўринган, эл ҳурматига сазовор бўлган собиқ футболчилардан танланиб терма жамоамизни бошқарганда бошқача иш бўлиб, нур устига нур бўлар эди.
Минг офсуслар бўлсинки, ҳали юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг Ўзбекистонда футболимиз ўсишида равнақ топиб ривожланишига, қариндош уруғ бўлган футбол йўлтўсарлари бор. Модомики шундай экан, биз футболсевар мухлисларнинг сўзи ерда қолиб кетар экан, келинг Азизлар! - бу айтилган сўзларимизга илон пўст ташлайди , “Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи” деганларидек, Аллоҳ бизу-сизга сабру тоқат ажрини берсин, билимдонлар ўз билганларини қилаверсин. Холис мухлис сифатида, терма жамоамиз ўйинларини бошқариб борадиганларнинг ишларига баҳо бериб борамиз, ва қанақа натижаларга эришиб, қандай ўйинлар кўрсатишларини томоша қиламиз. Бизларнин ҳам кўчаларда бир кун йўқ, бир кун Иншоаллоҳ! Байрам бўлиб қолар деган ниятда катта умида боғлаб, терма жамоамизни Жаҳон футбол майдонларида кўриш Илоҳо насиб айлаган бўлсин, биз кекса дуогўй отахонларнинг, дуои некга очилган қўлларимиз, доимо дуода бўлиб, асло ёпилмасин. Ҳурматлиларнинг ҳурматлиси, жонкўяр президентимизнинг жонбозлик билан кўрсатаётган ва олиб бораётган сиёсатли ишларидан мамнун бўлиб шукроналар қилайлик, ва унга ёндошиб, уни қўллаб қувватлайлик.
Азизлар! Азизларим! – илтимос, интернет орқали ҳар қандай бўлар –бўлмас сабсата, бемани сўзларни ишлатиб, ҳақоратли сўзлар билан дилозорлик қилмасдан, фикр юритишда Аллоҳ берган ақл заковатни ишлатайлик.
Тунлари бедор, оқ сут бериб вояга етказган волидаи мўҳтарамангизнинг ҳалолларнинг ҳалоли бўлмиш, она кўкрак сутини эмган оғзингизни, куракда турмас ҳақоратли сўзлар билан бўяб –булғаб, ҳалол бўлган оғзинизни макруҳ этиб, гуноҳи кабирага ботманг, Азизларим! Тил, бу воситаи –робитаи одамиёндир, гапирганда ўйлаб гапиринг. Халқимизнинг “Етти ўлчаб, бир кес” деган нақлига амал қилиб иш тутинг.
Ҳадиси шарифларнинг бирида Пайғамбаримиз, Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи ва саллам, устоз муаллимимиз; “Кимда ким бировни, ва унинг яқин бўлган қондошларини қўшиб, ноўрин сўзлар ишлатиб ҳақорат қилса, билсинки у, ўз яқин қондошларини ҳақорат қилгани бўлади!” деганлар, “Наъузу биллаҳи минзолик”! маъноси: - шундай иш тутишдан, Аллоҳ ўз паноҳида асрасин! –ни англатади!
Яна, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам; “Курашда курашиб, курашчини йиқитган полвон,- полвон эмас,курашда енгилиб ғазабланган, ва ўз вақтида жаҳлини ичига ютган одам, ҳақиқий полвондир!” деганлар.
Азизлар! Азизларим! –дилозор бўлманг! “Дилозордан, Худо безор” деганларидек, интернет орқали ён қўшни давлатлар орасида хуник кулгили бўлиб, обрў этиборли жонажон юртимизнинг шанига доғ туширманг! Қаҳр ғазабингиз келиб, жаҳлингиз чиққанда, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” десангиз бўлди вассалом, елкангиздаги лаънати шайтони лаин тушиб кетганини сезмай ҳам қоласиз, ва ўзингизни енгил ҳис этасиз.
Азизларим! Ўзбекистон футболи ривожланиши учун, “Ўзбегим” учун дея, тиним билмай жон куйдираётган, тўрт фарзанднинг отаси у. Аҳмаджоновни тинч қўйиб, уни ҳадеб койиманг!
Униниг ҳам эл қатори оиласи бор, уни соғиниб кўз милтиратиб, дадажонимиз сафардан қачон қайтиб келар эканлар? –деб, кўча йўлига кўз тикиб турган ширинтойлари бор, ва шунингдек бизлар каби, дастурхон атрофида йиғилиб, оила аъзолари билан бирга ўтиргиси келади.
“Олма пиш, оғзимга туш” деб, ётиб олгани йўқ-ку! Сайланган футбол президентимиз, ўз ўзидан келиб, ўриндиқга ўтиргани йўқ. “Олдин ўйла,кейин сўйла” нақлга амал қилиб иш тутиш керак, одам боласи сабр қаноатли, ўзида бўлган ақл идрокни, вазминроқ бўлиб ишга солиши керак. “Сабр, туби, сариқ олтин,” “Сабр қилсанг, ғўрадин халво пушур” деганларидек, ҳар бир бошланган ишнинг, боши ва оҳири бўлиб, ўзига яраша вақт соати бор.
Келадиган мураббий, ким бўлишидан қатъий назар, Илоҳо келаётган мураббийнниг пойи қадами енгил бўлсин, иймон инсофини ўзига берган бўлиб, орзиқиб кутган умидларимиз рўёбга чиқсин! Номи элга достон, Ўзбекистон терма жамоамиз футбол майдонларида, футболга чанқоқ бўлган футболсевар мухлисларни хушнуд этиб, кетма-кет ғалабаларга эришаверсни, ва омад барчамизга, бир умр ҳамроҳ бўлсин! Доноларнинг доноси, “Тегирмон навбати билан” деган экан, бу галги навбат Иншооллоҳ!- “Ўзбегим” нинг ўзини кўрсатадиган навбати. Олға, Ўзбекистон!!! Омад, ҳамиша сенга ёр бўлсин!
Азизлар! Мактубимиз орқали, Сиз Азизларни ранжитиб, дилларингизга озор берган бўлсак, икки қўлимизни кўксимизга қўйиб, оталарча узр сўраймиз “Дўст ачитиб гапирса, душман кулдириб” гапирар экан. Бахтимизга соғ саломат бўлиб юринглар. Сизлар билан ёруғ кунларда, яна дийдор кўришишни, Аллоҳ насибу рўз айлаган бўлсин.
Ҳар эҳтимолга қарши, мабодо сизларда фикр алмашиш эхтиёжи пайдо бўлиб қолса, марҳамат, телефон орқали мурожаат этишингиз мумкин. Ҳурмат ва эҳтиром ила сиз Азизлар билан хайрлашамиз, мактаб муаллифи Равшанбек ота. Хайр! Тел: +99894 615-67-57.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа "Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа
Стадион олдида қабристон, стадион ҳайдовчилар пулига қурилган,...  80
ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат! ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат!
Эртага, 20 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 26-тури доирасида...  70
Суперлига. "Насаф" Олмалиқда ғалаба қозонди Суперлига. "Насаф" Олмалиқда ғалаба қозонди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашуви ...  61
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг