Унаи Эмери: "Ўйлашимча, Жака "Вулверхэмптон" билан ўйинда иштирок этмайди"
01 ноя 2019 20:31
Янгиликлар
Унаи Эмери: "Ўйлашимча, Жака "Вулверхэмптон" билан ўйинда иштирок этмайди"
"Арсенал" устози Унаи Эмери жамоа сардори Гранит Жака АПЛ 11-турини ўтказиб юборишини маълум қилди.
"Энг муҳим нарса бу - инсонийлик. Ҳамма одамлар каби Жакага ҳам бошидан кечираётган муаммодан чиқиб кетиши учун вақт керак. У барчадан, мухлислардан узр сўради. Ўйлашимча, у эртага ўйнамайди. Ҳозир 100 фоиз эътиборни олдиндаги учрашувга қаратишимиз лозим", – дейди Эмери.
Шунингдек, испаниялик мутахассис Жаканинг жамоа сардорлиги масаласи душанба-сешанба куни кўриб чиқилишини айтиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар