Умар Эшмуродов: "Ўзбекистон гуруҳдан муаммосиз чиқиши керак"
28 июл 2023 17:00
Янгиликлар
Умар Эшмуродов: "Ўзбекистон гуруҳдан муаммосиз чиқиши керак"
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Яна бир рақибимиз Гонконг ва Бутан ўртасидаги ўйинлардан сўнг аниқланади. Бу борада терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қуръа натижаларидан сўнг бу гуруҳдан бемалол чиқишимиз керак, деган фикр юзага келди. Эрон ва Туркманистон билан яқинда тўқнаш келдик. Асосий вазифа кейинги босқичга йўлланма олиш. У ерда эса Жаҳон чемпионати вазифасини бажаришни ўйлашимиз керак. Бизнинг терма жамоамиз ҳам синовлардан ўтиб қийин ўйинларга тайёр ҳолатга келади, деб ўйлайман.
Мураббийлар ишлаб чиққан режа бор. Муҳими олдимизга мақсад қўйганмиз. Бу йўлда раҳбарлар, мураббийлар, футболчилар ҳамма ҳаракат қиляпти. Шундай экан хотиржамлик ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас",- дейди Умар Эшмуродов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар