Умар Эшмуродов жароҳати ҳақида фикр билдирди
09 июн 2024 08:05
Янгиликлар
Умар Эшмуродов жароҳати ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умар Эшмуродов жароҳати ҳақида фикр билдирди.
«Туркманистон билан яхши ўйин кўрсатдик. Уларга қарши кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва фойдаланишга ҳам эришдик. Бу ўйин гуруҳда ҳеч қандай вазиятга таъсир қилмаса ҳам футболчилар баҳсга жиддий ёндашишди. Худо хоҳласа, Эронга қарши ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз ва ушбу баҳсда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз.
Жароҳатим кундан-кунга яхшиланмоқда. Аҳволим борасида ҳар куни шифокорлар билан гаплашмоқдамиз. Бугун якка тартибда машғулот олиб бораман, эртадан умумий гуруҳга қўшиламан.
Ҳозирча Эронга бориш режаси бор, барчаси эртага ҳал бўлади», — деди Умар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар