UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"да ўйнаб кетишим аниқ эмас эди, "Нефтчи" таклифи эса кутилмаган совға бўлди" Янгиликлар

Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"да ўйнаб кетишим аниқ эмас эди, "Нефтчи" таклифи эса кутилмаган совға бўлди"

"Пахтакор" жамоасини қишки трансферлар ойнаси вақтида яна бир футболчи тарк этгани ҳақида бир неча соат олдин хабар берган эдик.

Жамоанинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов "Нефтчи"нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилди. Биз бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ҳа, "Нефтчи"га ўтдим. Сабаби, ҳозирги кунда "Пахтакор"да ўйнаб кетишим 100 фоизлик имкониятдан 0 фоиз эди. Тўғри, "Пахтакор" айни пайтда юртимизда ва Осиё қитъасида топ жамоалардан бири ҳисобланади. Менга бу жамоада тўп тепишим учун албатта вақт керак, деб ўйлайман. 

"Пахтакор"нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этиб қайтдим. Тажрибали ҳужумчи Игор Сергеев жамоани тарк этгач мени хориж йиғинига олиб кетишга қарор қилишди. Агарда Сергеев клубда қолганида балки, мен улар билан кетмас эдим. Клубда қўлимдан келганича ҳаракат қилдим ва имконим борича ўзимни кўрсатдим. Бу нарсалар фақат менга боғлиқ эмас. Клубда раҳбарият, мураббийлар штаби бор. 

Агар мени ўйнатишмоқчи бўлишганида "Нефтчи"га сотишмаган бўлишарди. Қандайдир камчилигимни кўришган. 

"Нефтчи" таклифи мен учун кутилмаган совға бўлди, десам янглишмайман. Чунки, бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўзлари менга қизиқиш билдириб аввалдан кузатиб юрган эканлар. Мақсадим шу жамоада яхши даражада тўп тепиб юқори натижаларга эришиш. Барчамиз биргаликда "Нефтчи"ни Суперлигага қайтаришни истаймиз. 

"Пахтакор"нинг кўп мухлислари билан тўғриси ака-укадек бўлиб қолганмиз. Жамоадан кетиш доим қийин кечади. Боиси, бошқа муҳит, янги дўстлар даврасига мослашиш осон эмас. Лекин, бу - футбол. Унда ҳамма нарса сиз истагандек бўлмайди. Ўйлайманки, улар менга мухлислик қилишда давом этишади. Ишқибозларнинг орзуси мен каби ёш футболчиларни Европа ареналарида кўриш. Табиийки, биз шу ишларни уддасидан чиқа олсак, Европа жамоаларида ўйнасак ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиш ортади. Барчаларига соғлик ва саломатлик тилайман",- дейди Улуғбек Ҳошимов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика