UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  0 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман"

"Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Андижон" билан дуранг ўйнади, Наманганда ютқаздик, йигитлар кичик руҳий ўрага тушиб қолишганди. Шу боис футболчиларимга раҳмат. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз керак эди. Бугун меҳмонлар посбони ажойиб сейвларни амалга оширди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Бугун Саҳоб Рашидовга имкон бердингиз. Кейинги ўйинларда ҳам жиззахлик ёшларга кўпроқ имкон беришингизни тилайман.

- Барчамиз Ўзбекистонда яшаймиз. Нима учун маҳаллий ёки бошқа вилоятли футболчиларга ажратишимиз керак? Агар статистикага қарасангиз 99 фоиз ўйинчилар майдонга тушишмоқда. Фақат Ойбек Нурматов жароҳати боис майдонга тушмаяпти.

- Саҳоб Рашидов ҳақида фикрингиз... Жиззахда бўлган аввалги ўйинда сўраганимда ёшларга имконият бериш ҳақида айтгандингиз. Балки яна бошқаларни ҳам жалб қиларсиз...

- Агар машғулот жараёни ва олдинги ўйинларга эътибор қилсангиз биз футболчиларнинги жисмоний ҳолатини ҳисобга оламиз. Намангандаги ўйиндан кейин 5 нафар ўзгаришни амалга оширдик. Сабаби толиқиш кучли бўлди. Саҳоб Наманганда нега майдонга тушмади? Шамоллаб қолганди. Бугун унга имкон бердим ва гол урганидан хурсандман. Унга омад тилайман ва миллий терма жамоа даражасига чиқишини тилайман.

- Бугунги ўйинда дарвозабонни ўзгартирдингиз. Аввалги ўйин Милан Митрович олдинга чиқиб кетиб хато қилди ва гол ўтказганди. Бу қарорга келишингизга шу ҳолат сабаб бўлдими?

- Йўқ, шунчаки йигитлар руҳий ўрадан чиқиб олишларини хоҳладик. Кимдир хато қилгани учун захирада қолмади. Футболчи ўзига келиб олади ва яна ўйнашда давом этади. Бу футбол. Ким гол ура олмаса ва кўпроқ хато қилса ютқазади.

- Ширинбой Абдуллаев ишончингизни оқлай олдими?

- Ҳа яхши ўйнади. Беш балли тизимда беш балл қўямиз.

- Искандар Шойқулов ҳақида фикрларингиз.

- Биз бир жамоамиз. Алоҳида футболчиларга тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Йигитларни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика