

"Биринчи таймда ёки рақибни менсимадик ёки об-ҳаво иссқ эди. Кубокдаги биринчи мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди. Буни бажардик. Энди эътиборимизни Суперлига доирасидаги "Металлург" билан ўйинга қаратамиз. Бу клубда мураббийлар штаби ўзгарди, улар сўнгги икки турда ғалабага эришди. Шу боис жиддий тайёрланамиз.
Менимча футболчиларим руҳий жиҳатдан рақибни менсимади, ҳар бир жамоани ҳурмат қилиш керак. Иккинчи таймда ўзимизга келдик, тўғри ғалати гол ўтказиб юбордик. Гуруҳда қайси ўриндан бўлса ҳам чиққанимиздан хурсандмиз", - дейди Улуғбек Бақоев.



