Улуғбек Бақоев: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Narzulla Saydullayev
13 июл 2018, 11:19
"Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Футболда турли вазиятлар бўлади, буни инкор қилолмаймиз. Яхши ўйин кўрсатиб келиб бирданига салбий натижа билан тугаши ёки мутлақо буни акси бўлиши мумкин. Футболда ҳамма вазиятни кутса бўлади. Бизни олдинда навбатдаги учрашувлар кутмоқда. Энди бор эътиборимизни келгуси учрашувларга қаратамиз.  "Сўғдиёна" жамоасини эса бугунги ғалабаси билан табриклайман ва келгуси ўйинларида ҳам омад тилаб қоламан", - дейди Улуғбек Бақоев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›