"Улар ёзда Гвардиола билан боғланишганди ва Анчелотти билан мулоқот қилишди"
16 окт 2024 16:13
Янгиликлар
"Улар ёзда Гвардиола билан боғланишганди ва Анчелотти билан мулоқот қилишди"
Англия терма жамоасини Пеп Гвардиола ва Карло Анчелотти билан боғлашди.
Бу ҳақда инглизларнинг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Томас Тухелнинг Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланишини изоҳлаш жараёнида айтиб ўтди.
"Англия футбол Ассоциацияси (FA), афтидан, ёзда Гвардиола билан боғланган. Билишимча, улар Анчелотти билан ҳам мулоқотда бўлишган.
Тухель Англия терма жамоасига қараб, у ерда жуда кўп истеъдодли футболчилар бор, деб ўйлаган бўлса керак. Бу энг зўр совринни ютиш учун ақл бовар қилмайдиган имкониятдир", - деди Линекер "The Rest is Football" подкастида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар