UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36Александр Ежов: "Шогирдларимнинг харакатидан кўнглим тўлди"  0 13:26"Арсенал" икки асосий футболчиси билан хайрлашишга тайёр  1 13:10Эмери: "Венгер ПСЖни бошқара олади"  4 12:55Монтелла: "Барса"да ўзга сайёраликлар ўйнайди"  12 12:43Манчестер жамоалари бир футболчи учун курашмоқда  0 12:27ОФК: "Локомотив" 51 бора "подача" қилиб ҳам плей-оффга чиқа олмади"  7 12:14Месси бу натижани қайд этган иккинчи футболчи  8 11:58Неймар: "Хайр, қўлтиқтаёқлар"  9 11:45Эррера: "Яна финалдамиз"  8 11:33Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги жангларни томоша қилинг ВИДЕО  2 11:26Даҳшат! "Монако" сўнгги 123 дақиқада нечта гол ўтказиб юборганини биласизми?  3 11:15Хайнкес "Бавария" учун энг керакли жиҳатни айтиб ўтди  15 11:04Суперлига. “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”нинг аҳволи оғир. “Локомотив” ва “Навбаҳор” ўзини ўнглаб олди  47 10:54"Барселона" салкам 1 асрлик натижасини янгилади  16 10:33АПЛ - Ибрагимович ҳақида: "У келди, у кўрди, у Златан" ВИДЕО  3

Улар янгича ролда жаҳон чемпионатига боришади ФОТО Янгиликлар

Улар янгича ролда жаҳон чемпионатига боришади ФОТО

Теглар :  ЖЧ-2018Юлдузлар
Ўз вақтида жаҳон чемпионатида иштирок этиб, керак бўлса жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан кўплаб юлдузлар эндиликда мураббий сифатида ўзларини синаб кўришмоқда.

Қуйида аввалги мундиалларда яхши тасассурот қолдириб, мухлислар меҳрини қозонган баъзи собиқ футболчиларнинг Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига янгича ролда боришларини келтириб ўтамиз.

Тьерри Анри (Франция)
1998 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Тьерри Анри бу сафар мундиалга Бельгия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида боради. Анри шунингдек, 2002, 2006 ва 2010 йиллардаги мундиалларда ҳам иштирок этган. У ҳозирда Роберто Мартинесга ёрдам бериб келяпти.


Мирослав Клозе (Германия)
Германия терма жамоасининг афсонавий тўпурари Мирослав Клозе ўз фаолиятини юқори нотада тугатди дея оламиз. У ЖЧ-2014да бош совринни қўлга киритишдан ташқари барча ЖЧларда энг кўп гол урган футболчига айланди - 16та гол. 2016 йил футболчилик фаолиятига якун ясаган Клозе Йоахим Лёв штабидан жой олди.


Дидье Дешам (Франция)
ЖЧ-98да терма жамоа сардори сифатида Франциянинг ютуғига катта ҳисса қўшган Дидье Дешам мураббийлик фаолиятини аллақачон бошлаб юборганини мухлислар жуда яхши билишади. 2012 йил "Учранглилар" жамоасида Лоран Бланнинг ўрнига бош мураббий этиб тайинланган Дешам Евро-2016да иккинчи ўринни эгаллади. Эндиликда уни Россиядаги жаҳон чемпионати кутмоқда.


Клаудио Таффарел (Бразилия)
ЖЧ-94 ғолиби ва ЖЧ-98 финалчиси Клаудио Таффарелни асосан ёши катта мухлислар жуда яхши эслашади. У фаолиятини тугатгач, дастлаб "Галатасарой"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб иш бошлади. Ҳозир эса Бразилия терма жамоасида дарвозабонларни шуғуллантириб келмоқда.


Ивица Олич (Хорватия)
Хорватиялик Ивица Олич учта жаҳон чемпионатида қатнашган: 2002, 2006 ва 2014 йилларда. Шунингдек, атиги иккита гол урган. Ўтган йилнинг июнь ойида фаолиятини тугатган ҳужумчи октябрдан миллий терма жамоада ишлай бошлади. У Хорватия термаси бош мураббийи Златко Даличга ёрдам бериб келмоқда.


Алиу Сиссе (Сенегал)
2002 йилги жаҳон чемпионатида Сенегал кўрсатган шов-шув ёдингиздами? Ўшанда жамоа сардори Алиу Сиссе эди. Ўша мундиалда Сенегал чорак финалгача борган. Сиссе мураббийлик фаолиятини 2012 йилда ёшлар терма жамоасида ишлаш орқали бошлади. У секин аста-аста юқорига кўтарилиб, 2015 йилда миллий терма жамоа бош мураббийи бўлди. Эндиликда Сиссе асосий жамоани жаҳон чемпионатига олиб боради.


Станислав Черчесов (Россия)
Собиқ дарвозабон Станислав Черчесов икки марта (1994, 2002 йил) жаҳон чемпионатида қатнашган. Айниқса, Россия 1994 йилги мундиалда Камерунни 6:1 ҳисобида ютган ўйинда Черчесов руслар дарвозасини қўриқлаган, ўша беллашувда Олег Саленко бешта тўп киритганди. Эндиликда Черчесов Россия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишламоқда.


Хуан Антони Пицци (Испания)
Пицци Аргентинада туғилган, бироқ фаолиятининг кўп қисмини Испанияда ўтказган. У 1998 йилги жаҳон чемпионатида Испания термаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида 2016 йил Чили билан "Копа Америка"да ғолиб чиқди. Лекин бу жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмади. Натижада Чилини тарк этиб, эндиликда Саудия Арабистонини бошқармоқда.


Йон Дал Томассон (Дания)
52та гол билан Дания футболи тарихидаги энг яхши тўупурар бўлиб турган Йон Дал Томассон ҳам икки бор жаҳон чемпионатида қатнашган. У мундиалларда жами бешта гол урган. У мураббийлик фаолиятини "Рода" клубида бошлади ва икки йил давомида шу жамоани бошқарди. Кейинчалик эса Дания терма жамоаси бош мураббийи Аге Харейде ўз штабига таклиф қилди.


Оскар Рамирес (Коста Рика)
Оскар Рамирес Коста Рика футболи тарихидаги энг машҳур инсонлар сирасига киради. У 1990 йил Италияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган. Рамирес 2002 йилдан бери мураббий сифатида ишлаб келмоқда. 2015 йил эса Коста Рика миллий терма жамоасини қабул қилиб олди ва жаҳон чемпионатига олиб чиқди.


Ча Ду Ри (Жанубий Корея)
Жанубий Кореялик Ча Ду Ри ўзбек футбол мухлисларига жуда яхши таниш. Чунки унинг ўйинларини кўп кўрганмиз. У 2002 йилги мундиалда порлаганди. Ча Ду Ри футболчилик фаолияти давомида Германия, Шотландия каби давлатларда тўп тепиб яхши ўйин намойиш этди. У ҳозир миллий терма жамоада айнан ҳимоячилар билан ишлаб келмоқда.


Гарет Саутгейт (Англия)
Гарет Саутгейт 1990-2000 йиллар оралиғида ўйнаган энг яхши инглиз ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У ЖЧ-98да учта ўйинда иштирок этган, ЖЧ-2002да ҳам таркибда бўлган, бироқ бирортаям ўйинда майдонга тушмаган. Эндиликда миллий терма жамоани бошқараётган собиқ футболчи Сэм Эллардайснинг ўрнини эгаллади.


Воҳид Халилхожич (Босния)
Босниялик собиқ ҳужумчи Воҳид Халилхожич Испанияда ўтказилган 1982 йилги жаҳон чемпионатида Югославия терма жамоаси сафида майдонга тушган. У мураббийлик фаолиятини бошлаганидан бери уч терма жамоа билан мундиалда қатнашган. 2010 йил ЖАР, 2014 йил Жазоир термасини бошқарган мураббий эндиликда Японияни ЖЧ-2018га олиб боради.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  496
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  260
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг