Украина терма жамоаси саралаш баҳсларида тўрт йилдан ортиқ вақт давомида мағлубиятга учрамади

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2021, 19:02
Украина терма жамоаси жаҳон чемпионати саралашини мағлубиятсиз якунлади.

Эндиликда Александр Петраков шогирдлари март ойи охирида бўлиб ўтадиган плей-офф босқичига тайёргарлик кўришади.

Агар Европа ва жаҳон чемпионати саралашини оладиган бўлсак, Украина терма жамоаси охирги марта 2017 йилнинг октябрь ойида Хорватияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўшандан бери "сариқ-кўклар" Евро-2020 (6 ғалаба, 2 дуранг), шунингдек, ЖЧ-2022 саралашини (2 ғалаба, 6 дуранг) мағлубиятсиз босиб ўтишди.

Украина терма жамоасининг саралаш босқичидаги мағлубиятсиз 16 ўйинлик сериясига Португалия (ғалаба ва дуранг) ва Францияга (икки дуранг) қарши ўйинлар ҳам киради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›