Уилшир "Рейнжерс" билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
7 окт 2020
Англиялик хавбек айни дамда эркин агент мақомида.

Охир-оқибат "Вест Хэм" ярим ҳимоячи Жек Уилшир билан шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришди, футболчи шу сабаб янги жамоа излайди.

Уилшир фаолиятини Шотландия чемпионатида давом эттириши мумкин, сабаби у "Рейнжерс" билан музокаралар олиб бормоқда.

28 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira