Уилшир фаолиятини Данияда давом эттиради
21 фев 2022 11:48
Янгиликлар
Уилшир фаолиятини Данияда давом эттиради
"Арсенал" ва Англия терма жамоаси собиқ хавбеки ўзига янги клуб топди.
30 ёшли ярим ҳимоячиси Даниянинг "Орхус" клуби ўйинчисига айланди. Жек Уилширнинг шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ва уни яна бир мавсумга узайтириш мўлжалланган. Бу ҳақда "Орхус" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уилшир "оқлар" таркибига эркин агент мақомида ўтди - у ўтган йилнинг ёзидан бери клубсиз юрган эди.
Уилшир олдин шунингдек "Борнмут", "Вест Хэм" ва "Болтон" жамоаларида тўп тепди. У АПЛда 182та ўйин ўтказган. Унинг ҳисобида Англия терма жамоасида 34та ўйин ва 2та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар