

Бу венгриялик футболчининг орзуси ҳисобланади. 25 ёшли футболчи 2023 йилдан бери "қизиллар" сафида ҳаракат қилиб келади.
У жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 38 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 8 та ассист бор. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт нашри ярим ҳимоячини 85 миллион еврога баҳолаган.




