

"Гарет Саутгейт қўнғироқ қилиб мени терма жамоанинг ўйинларига чақирмоқчи эканлигини айтганида хурсанд бўлдим, - дейди Руни. - Аммо узоқ вақт ўйлаб кўрганимни ва терма жамоадаги фаолиятимни якунлаганимни Гаретга айтдим. Бу жуда оғир қарор, оилам ва "Эвертон" устози билан муҳокама қилиб олдик. Ҳар сафар терма жамоа либосида майдонга тушганимда мен фахр туйғусини туярдим, барчага раҳмат, аммо кетиш вақти келди".




