Уэсли Фофана "Челси"да қолади

Administrator
9 июл 2025
Франция миллий терма жамоаси ва "Челси" ҳимоячиси Уэсли Фофана ўзининг ҳозирги жамоасини тарк этмаслигини маълум қилди.

Футболчи ижтимоий тармоқларда Лондон клуби формаси кийган эски суратини жойлаштирди.

"Мен "Челси" ўйинчисиман ва бу билан фахрланаман, ҳеч қаерга кетишни истамайман. Бу ердаги барча нарса менга ёқади, раҳмат. Етарлича тушунарлими?" - дея футболчи ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирди.

Ўтган клуб мавсумида Фофана 14 та ўйинда иштирок этди. Илгари футболчи "Сент-Этьен" ва "Лестер Сити" жамоаларида ҳам тўп сурган.

2024/2025 йилги мавсум якунига кўра, "Челси" 69 очко тўплаб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Ҳозирда жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашмоқда, турнирнинг ярим финалида кўклар "Флуминенсе" билан куч синашади.


AdministratorMuallif
Manba: The Sun