

Мусобақа уч босқичдан иборат бўлади. 2019 йилнинг март ойида очиқ саралаш босқичи бўлиб ўтади. Шунда 64 иштирокчи саралаб олинади. Улар ўртасида апрель ойида навбатдаги босқич ўйинлари бўлиб ўтади. 8 та энг яхши ўйинчи эса Мадридда ўтадиган 2 босқичга ўтади. 31 майда эса мусобақанинг финал босқичи ўтказилади. Унигн соврин жамғармаси 280 минг доллар бўлиши кутилмоқда. Ғолиб 100 минг долларга эга бўлади. Барча ўйинлар Play Station 4 ўйин консолида ўтказилади.



