UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  1 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  0 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  1 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  2 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади Янгиликлар

УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади

УЕФА молиявий мажбуриятларни бажармаган бир қанча клубларни жазолади.

УЕФА молиявий назорат органи (CFCB) 2023/24 йилги мавсум давомида текширув остида бўлган клубларга баҳо беришни якунлади.

CFCB илк навбатда Cost Squad деб номланган критерия орқали клубларга баҳо берди. 2023 йилда клублар таркиб - футболчилар, мураббийлар, трансферлар ва агентлар учун ишлатилган харажатлар 90 фоиз ёки ундан паст бўлгани борасида ҳисоботлар тақдим қилиши керак бўлганди. Кейинчалик бу нисбат 2024 йилда 80 фоизга, 2025 йилда эса 70 фоизга тушади.

2023/24 йилги мавсумда таркибнинг ичидаги харажатлар 90 фоиздан паст бўлганини барча клублар маълум қилган. Бироқ икки клуб CFCB дастлабки палатаси томонидан "Астон Вилла" (60 минг евро) ҳамда "Марсель"ни (20 минг евро) ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилмагани учун кичик миқдорда жаримага тортилди.

10та клуб билан келишув битимлари эса мониторинг режимига туширилди. "Милан", "Интер", "Монако", "Марсель" ва ПСЖ каби клублар 2023 йил давомида белгиланган вақт давомида вазифаларни тўлақонли бажариб келишган. "Рома" эса 2023 молиявий йилида белгиланган миқдордан кўпроқ пул ишлатган ва шу сабабли 2 млн евро жаримага тортилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика