

"Агар менинг фикримни сўрасангиз, энди бундай кўринишдаги турнир ўтказмоқчи эмасман. Бу мураккаб ва адолатсиз ҳодисага айланади. Турнир давомида ўйин ўтказиш учун баъзи жамоалар 10 000 км, баъзилари эса 1000 км масофа босиб ўтишади. Бу адолатдан эмас, шу жумладан, мухлислар учун ҳам. Кимдир бир учрашув учун Римда бўлиши керак, кейинги икки кун ичида эса — Бокуда. Бу тўрт ярим соатлик парвоз дегани.
Бу формат амалга ошириш қийин бўлган қизиқарли ғоя эди. Ўйлайманки, биз бу жараённи бошқа такрорламаймиз", — дейди Чеферин.



