УEФА Беларусни Евро-2024 мусобақасидан четлатмади

Sherzod Nurmatov
21 сен 2022
2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи иштирокчилари маълум бўлди.

Рўйхатда Беларусь терма жамоаси ҳам бор. Аввалроқ Беларусь сиёсиз ҳолат туфайли Евро-2024 саралашига йўл қўйилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ УEФА қуръа ташлаш маросимида Беларусь Украина билан бир гуруҳдан жой олмаслиги бўйича қарор қабул қилди.

Қуръа пайтида 10 та гуруҳ тузилади: 7 та гуруҳ – беш жамоадан, 3 та гуруҳ – олти жамоадан. Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган икки жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади. Евро-2024 финал босқичида жами 24 та жамоа иштирок этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com