UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  15 01:55Ла Лига. Азарнинг 90+4 дақиқадаги голи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  194 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  88 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  20 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  7 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  8 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  4 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  25 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Учта ўйинни ўтказиб олайлик, уёғи бир гап бўлар Янгиликлар

Учта ўйинни ўтказиб олайлик, уёғи бир гап бўлар

Ғалаба ва мағлубият ораси бир қадам деган гап бекорга айтилмаган.

Тўрт кун олдин Наманганда Гана жамоасини мағлуб этган терма жамоамиз кеча Тошкентда Ироққа имкониятни бой бериб қўйди. Гана терма жамоасини кўрдик, маҳаллий клубларда ўйнайдиган футболчиларни йиғиб келишибди. Бизда эса таъбир жоиз бўлса, ҳозирги пайтнинг энг кучли футболчилари жам бўлди. 

Мана шу энг кучли футболчиларимиз Ироқ билан ўйинда ғалаба тугул, гол ура олишмади. Хўш, бундан ваҳима қилиш керакми? Ваҳима қилса ҳам бўлади, қилмаса ҳам. Ваҳимали томони шундки, биз ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлдик ва бунинг устига ФИФА рейтингига таъсир қиладиган ўйинни бой бердик. Бундай ҳолатлар барибир жаҳлни чиқаради. 

Ваҳимасиз томони - бу бир ўртоқлик ўйини эди ва унда исталган ҳисоб қайд этилиши мумкин. Биз энг асосийси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ саралаш учрашувларида ўзимизни кўрсатишимиз керак. Вадим Абрамов айтдики, Саудияда бошқача ўйин кўрсатамиз. Менинг ҳам шундай бўлишига ишонгим келяпти. 

Ҳозир эса янги мураббий қидириш керак, фалончи футболчиларни олиш керак деган гаплардан фойда йўқ. Халқимизда кечувда отлар алмаштирилмайди деган мақол бор. Эсон-омон кечувдан ўтиб олайлик, уёғи бир гап бўлар. Саралашнинг 3-босқичига чиқа олмасак, шундоқ ҳам мураббий кетади. Мабодо чиқсак ҳам ўзгарадими? Бу борада обдон бош қотиришга тўғри келади.

Шундай экан, ҳозирги вазиятда энг маъқул йўл - учта расмий баҳсни ўтказиб олиш. Қолган ҳаммаси бекор. Агар бир бўлиб ҳаракат қилсак, Сингапурни ҳам, Яманни ҳам, керак бўлса Саудияни ҳам ютишимизга ишонаман. Абрамов шундай мураббийки, у бугун Ироққа ютқазиб, эртага Саудияни ютиб қўйиши мумкин. Муҳими, футболчилар мураббий айтганини тўғри бажаришса бўлгани.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -20   

Фикрлар

+4   
30 мар 13:28:55
Haqiqat_2
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон ЖЧ га чиқади, Ироқ ҳам чиқади. Ҳозир Австралия, Ж.Корея, Япония, Эронлар аввалгидай кучга эга эмас.
Олдин кейинги босқичга чиқиб олсин Ўзб мтж.
+4   
30 мар 13:26:08
Legioner07
Bir narsani tushunib yetdim kechagi va Namangandagi o'yinini ko'rib,oldingi terma jamoani boshqargan Abramov bilan, hozirgi Abramovni farqi futbolchilarda ekan hozirgidan farqi oldingi futbolchilarimiz mega yulduz ekan u paytlarda jeparov,nesterov,kapadze,haydarov,genrih,kabi o'yinni nazorat qiladigan futbolchilarimiz Abramovni Abramov qilishgan ekan (shaxsiy fikrim)
+4   
30 мар 13:25:00
Bu shunchaki o'yin
Абрамов уйинни тулик очиб курсатмагандир. Ракиблар урганмасин деб. Лекин уйиинни хамма курди. Вапше расвоку! Химоянику гапирмасаям булади. Хеч бумаса дурангдан умидворидим. Абрамов "совгасини" бизга карши тайёрлаб куйган бумасин яна. Кандайдир ланж у. Ёки яна хуфёна тарзда 1хбетга ухшаган уйинлар уйнаб юрибдими билмайман.
+3   
30 мар 14:13:32
Азамат Одилов
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон ЖЧ га чиқади, Ироқ ҳам чиқади. Ҳозир Австралия, Ж.Корея, Япония, Эронлар аввалгидай кучга эга эмас.
Бошкасини билмадиму,Япония мен билганимдан буйон йилдан йилга кучайиб борябди.Хеч пасайган йилларини эслай олмайман.Австралия эса яна уз урнига кайтган.
+3   
30 мар 13:48:35
2503
сарлавҳани антиқалигидан муалиф исми фамилиясини уқимай бу Хайрулажон булса керак деб уйлагандим точна шундай экан,Хайрулажон уйинлардан кейин сафсатавий мақолалар ёзмай сизам Беғамовга ухшаб ёки яна битаси бор эдию адашмасам фамиляси Қосимовмиди шуларга ухшаб уйини тахлилини чиройли қилиб тахлил қилиб берганезда қаерларда хатолар булди шуларни очиб ташлаганезда яшанг Хайрулажон деган булардим,хафа булманг лекин...),нигадир Беғамов тахлилий мақолалари охирги пайтда чиқмай қолди,ички чемпионатни марказий уйинларини 1-2 уйинда Қосимов деганиям яхши тахлилий мақолалар чиқара бошлаган эди уям жим булиб кетди
+3   
30 мар 13:13:14
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Жаноб Холиков ачинарли томони шундаки Узбекистон МТЖнинг асосий таркиби 110% куч билан уйнаб Ирокка ютказишди.Бизни даражамиз 8-9 йил ичида анча пастлабди биз эса сезмабмиз.Даражамиз Осиёни уртамиёнасидан хам пастлабди.Биз кучли деб уйлаган футболчиларимиз аслида бир тийинга киммат экан.Бу боскичдан амаллаб утиб олсак хам кейинги хал килувчи боскичда Ж.Корея,Япония,Австралия,Эрон Терма жамоамизни янчиб ташлайди.
+3   
30 мар 13:09:23
CH E L S E A
Kim nima desa diyaversin Saudia Arabistoni yutishimizga 100 % ishonmiman...
+2   
30 мар 16:26:52
mundialgacha...
Erkin Rabbimovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамовда олдингидек ҳол йўқ! Чарчаган, майда паслар голлик вазиятни ҳам йўққа чиқараяпи. Миржалолга бериш керак термани, шу нимадир қилиши мумкин. Бошқа вариант йўқ!
Qo'ying endi shu Mirjalolni. O'zi zo'rg'a termadan qutilgandi. Bu siklga aylanib qoldi o'zi. Mirjalol, Abramov, Mirjalol, Babayan, Abramov... babayanning navbati kelib qoldimi nima balo
+2   
30 мар 13:44:32
Fortunaa
Саралашнинг 3-босқичига чиқа олмасак, шундоқ ҳам мураббий кетади. Кечувда от алмаштирмайлик, 3 та асосий ўйинда имкон берайликни БАДАЛИ 4 йил эканлигиниям биласизми хурматли журналист жаноблари.
+2   
30 мар 13:10:22
Bexruz Holmirzaev
Keraksiz oy fikrlar oldi qochdi gaplar....Xar xil baxonalar.....
+1   
30 мар 20:38:28
Farhod__bek1990
Mayli ilohim Xayrullo Xoliqov aytganidek bo'lsin. Uzur terma jamoa deb hozir hammaning kayfiyati juda yomon. Zahar sochgudek.
+1   
30 мар 20:38:22
Farhod__bek1990
Mayli ilohim Xayrullo Xoliqov aytganidek bo'lsin. Uzur terma jamoa deb hozir hammaning kayfiyati juda yomon. Zahar sochgudek.
+1   
30 мар 18:00:33
Islom8898
Abramovga ishonmaydiganlar Iroq bilan 1-taymni kòrishsin. Gòyo maydonda Ispaniya va San-Marino òynaydigandek kòrindi, tòp faqatgiba taym oxirida bizning tomonga òtdi. Ha, maģlub bòldik, lekin nimani hisobiga? Kichik kamchiliklar evaziga, gol ham shuni orqasidan keldi. Abramov termada katta ish qilgani kòrinib turibdi. Faqat ozgina kamchiliklar ustida ishlasa Osiyoda tengsiz bòlamiz. Kechagi maģlubiyatga jiddiy qaramagan bòlardim. Bu shunchaki òrtoqlik òyini va Abramov bunday òyinlarda kòpincha yutqazadi
+1   
30 мар 17:01:38
Узбегимфутболи
Хайрулла тўғри фикр юритибсиз, лекин уйинимизни кучайтирмасак хеч нарсага эриша олмаймиз. Буни устида эса кўпроқ бошқотириш керак.
+1   
30 мар 15:46:58
Villa77
Хайруллажон жудаям маносиз буш макола ёзибсиз. Хафа буменгу лекин ким этади сизи спорт журналисты диб ? Нахотки сиз Абрамови тактикаси эскиргани , хозирги замон футболига мос келмаслиги , Абрамов натижа курсатган пайтла бошка мамлакат терма жамолари унчали футбол уйнашни билмаслиги ,хозирга келиб Абмаровни узиям ёши утиб нима килишни уйлаб боши котвотганини сезмаган булсез ? У зомонлар утиб кетган. Уйинчиларга келадиган булсак Одил Ахмедови йуклиги билиниб колди , уйинни узини кулига оладиган уйинчи йук. , Машарипов узини куз куз килиш билан овора , Шомуродов жудаям каматр , Шукурови бунга тугри кемиди.. Олдинлари Азиз Хайдаров Жепаро Кападзе Гейнрих диган уйинчила буларди термада бемалол уйинни узини кулига оладиган .. Дарвозабонга хали тажриба туплаш кере 3-4 йил , Анзур билан Кримец хозирги ёшладан кура халиям яхширок , бу боскичдан утиб олсек булди диб узимизни алдаб юргандан нима фойда ? Кейнги жахон чемпионатини максад килиб хозирги ёшларни таёрлаш кере. Кеча тугриси стадиондан уйинни кузатиб бази бир уйинчилар такркибда нима килиб юрганикан диб уйлаб колдим.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика