Уч кара Англия чемпиони АПЛга қайтди
18 июл 2020 01:49
Янгиликлар
Уч карра Англия чемпиони деган номга сазовор клуб 16 йиллик танаффусдан кейин яна АПЛга қайтди.
Марсело Бьелса қўл остида жамоа Чемпионшипда 44 учрашвда 87 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. “Вест Бромвич Албион”нинг (82 очко) “Хаддерсфилд Таунга (1:2) мағлуб бўлиши “Лидс”ни мавсумни камида иккинчи ўрин билан якунлашига замин яратди.
1990-2000 йиллар бошида “Лидс” мунтасаб еврокубокларда қатнашиб келган ва УЕФА кубоги, ЕЧЛ ярим финалларида иштирок этган. Молиявий муаммолар сабаб жамоа 2003/2004 йилги мавсумни муваффақиятсиз ўтказиб, Премьер лигани тарк этганди. 2006/2007 йилги мавсумда жамоа Чемпионшипдан биринчи лигага равона бўлган ва орадан уч йил ўтиб яна Чемпионшига қайтганди.
“Лидс” 1919 йилда ташкил этиган бўлиб, жамоа уч карра Англия чемпиони (1969, 1974, 1992), Англия Кубоги (1972), Англия Лига кубоги (1968) ва мамлакат Суперкубоги (1969, 1992) соҳиби саналади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар