

"Марсело ўзига хос "камбэк" қилмоқчи. У Зиданга ҳамон ўз позициясида энг зўри эканлигини исботламоқчи".
"У "Мадрид"ни тарк этмоқчи эмас ва аксинча, бу ерда узоқ вақтга қолиш ниятида. Марсело "Реал Мадрид"да иложи борича кўпроқ ўйнашни истайди".
Ўтган ёз жамоага "Лион"дан Менди келгач, Марсело учун ажратиладиган ўйин вақти сезиларли тарзда камайган.
Бу мавсум бразилиялик ҳимоячи Ла Лига доирасида 11 учрашувда майдонга тушди. Бироқ шу ўринда футболчи кўп вақтни жароҳатидан қутилиш учун сарфлаганини ҳам эътироф этиш лозим.




