UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  3 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

У Буффоннинг вориси бўлиши керак эди Янгиликлар

У Буффоннинг вориси бўлиши керак эди

Бу мақомга номзодлар кўп бўлгандир, лекин Сальваторе чиндан ҳам улкан салоҳиятга эга, иқтидорли ва ёш дарвозабон эди.

Германиялик посбон Кевин Трапп ПСЖ клубига эндигина келганда, Златан Ибрагимович унга лақаб топиб қўйиб улгурганди — Адольф. "Агар Трапп Ибра учун Адольф бўлса, демак, у қолганлар учун ҳам Адольф. Златан умуман олганда, Кевинни таҳқирлаш ниятида эмасди. Бироқ бу янги келган футболчи туфайли захирага ўтириб қолган дўсти Сальваторе Сиригу учун олинган ўч эди", — деб хотирлайди "L’Equipe" журналисти. 

2011 йил Сиригу "Палермо"дан ПСЖ томон Италия футболининг келажаги, терманинг бўлажак асосий посбониликка номзод сифатида йўл олди. Сиригу ўшанда 24 ёшда эди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Лоран Блан асосий таркибга Сиригудан кўра Траппни лойиқроқ деб ҳисоблади. Терма жамоадаги жой эса ҳа деганда Жижжи Буффондан бўшайвермади.

"Мен Сиригуни кўрганда ҳайратда эдим. У менга ёшлигимни эслатиб юборганди", — хотирларди Буффон. Қизиқ ҳолат... Бугунги кунда ПСЖ дарвозасини айнан Жанлуижжи қўриқламоқда. Сиригу эса билдирилган ишончни, умидни оқлолмади ва кутилган даражага чиқа олмади. "Скуадра Адзурра" дарвозасини эса кутилмаганда катта футболга шиддат билан кириб келган ёш йигитча Жанлуижжи Доннарумма эгаллади. Сиригу эса "Севилья" захира ўриндиғини маълум муддат банд этиб ўтиргач, "Осасуна"да омадсиз ярим йилни ўтказди (18 ўйинда 51та гол ўтказиб юборди) ҳамда "сувга тушган мушукдек" Италияга қайтди. 

Тунда "Торино" ўз майдонида "Кьево"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва клуб рекордини такрорлади — олти учрашувда жамоа умуман гол қўйиб юбормаган эди. Сиригу "буқалар" тарихига киришга муваффақ бўлди — дарвозабон 557 дақиқадан буён дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Бу борада у 1976/77 йиллар мавсумида 517 дақиқа гол ўтказмаган Лучано Кастеллинини ортда қолдирди.

Бу Сальваторенинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич эмас — 2012/13 йилларда ПСЖ таркибида чемпионат баҳсларида Сальваторе 950 дақиқа умуман гол ўтказмаган. Аммо "Торино"даги бундай кўрсаткич — буткул бошқа масала. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Францияда гегемон ҳисобланган ПСЖ дарвозасини қўриқлаш қайда-ю, Италиянинг ўртамиёна жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиш қайда? Агар янги мавсум бошида топ-жамоаларга яхши посбон керак бўлса (бу борада биринчи навбатда "Рома" хаёлга келмоқда), улар Сиригуга эътибор қаратишлари лозим. Ахир дарвозабон эндигина 32 ёшда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика