

"D" гуруҳида ўтган мусобақа финалчиси Вьетнам сенсацион тарзда КХДРга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди.
Ўзаро ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Иордания ва БАА кейинги босқичга чиқди. Гуруҳда тўплар нисбатига кўра БАА биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон U-23 чорак финалда айнан БАА билан тўқнаш келадиган бўлди.
Бу ўйин 19 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.
"D" гуруҳи
Вьетнам - КХДР 1:2
Иордания - БАА 1:1



