U-23 Осиё чемпионати. Гуруҳдошларимизнинг натижалари қандай?

Narzulla Saydullayev
24 дек 2017, 13:02
9-27 январь кунлари Хитой мамлакатида U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоамиз "A" гуруҳида Хитой, Қатар ва Уммон билан беллашади.

Биз ушбу гуруҳдаги жамоаларнинг U-23 Осиё чемпионатларидаги натижаларини тақдим этишга қарор қилдик.

Хитой ва Ўзбекистон ушбу мусобақада икки марта қатнашишган. Уммон ва Қатар эса фақат бир мартадан U-23 Осиё чемпионатида қатнашишган.


Уммон - 3та ўйин, 1та ғалаба, 2та мағлубият (2013)
Қатар - 6та ўйин, 4та ғалаба, 2та мағлубият (2016)
Хитой - 6та ўйин, 6та мағлубият (2013, 2016)
Ўзбекистон - 6та ўйин, 2та ғалаба, 4та мағлубият (2013, 2016)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia