UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  5 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

U-23 Осиё чемпионати. "А" ва "B" гуруҳи жамоалари бош мураббийлари Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. "А" ва "B" гуруҳи жамоалари бош мураббийлари

Хитойда бўлиб ўтадиган навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди. Кейинги ҳафтанинг сешанба куни мусобақага старт берилади ва у 27 январга қадар давом этади.

Бугун ОФК веб-сайти "А" ва "B" гуруҳидан ўрин олган терма жамоалар бош мураббийлари ҳақида қисқача маълумот чоп этди. Қуйида саккизта жамоа бош мураббийларини келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳи:
Қатар. Бош мураббий - Феликс Санчес (Испания)
Хитой. Бош мураббий - Массимилиано Маддолини (Италия)
Ўзбекистон. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)
Уммон. Бош мураббий - Ҳамад Ал Азани (Уммон)

"В" гуруҳи
Япония. Бош мураббий - Ҳажиме Мориясу (Япония)
КХДР. Бош мураббий - Жу Сонг Ил (КХДР)
Таиланд. Бош мураббий - Зоран Янкович (Болгария)
Фаластин. Бош мураббий - Айман Сандуқа (Фаластин)

Бош мураббийлар ҳақида нималарни биламиз?

Феликс Санчес - Қатар
Феликс Санчес Қатар миллий терма жамоасида ҳам бош мураббий ҳисобланади. Унга федерация раҳбарияти ишонч билдириб, U-23 терма жамоасини ҳам топширди. Қатарликлар тўрт йил олдинги мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритишганди. Эндиликда бу жамоа испаниялик мутахассис қўл остида иштирок этади. Шуни айтиш лозим, ушбу мураббий 2014 йил ўтказилган U-19 Осиё чемпионатида Қатар билан чемпионликни қўлга киритган.


Массимилиано Маддолини - Хитой
Италиялик мураббий Осиё футболини ҳар ҳолда анча яхши билади, чунки у 2012-2015 йилларда Хитойнинг "Гуангжу Эвергранд" клуби бош мураббийи ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Қолаверса, Хитой миллий терма жамоасида ҳам ёрдамчи мураббий вазифасида иш олиб борди. У ҳамюртлари Марчелло Липпи, Фабио Каннаваро, Чиро Ферраралар билан бирга ишлаган. Хитойликларнинг ундан умиди катта.


Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистонда машҳур мураббийлар сирасига киради. У 2015 йил Янги Зеландияда бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб бориб, Осиё жамоалари орасида энг яхши натижани қайд этганди. Бундан ташқари, Ҳайдаров "Пахтакор" билан икки бор Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳиби бўлган. Қолаверса, айнан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа 2014 йилги U-19 Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб борган.


Ҳамад Ал Азани - Уммон
2002 йилдан бери мураббий сифатида ишлаб келаётган Ҳамад Ал Азани футболчилик фаолиятини кўпроқ "Ал Наҳда" клубида ўтказди. У ҳозир 44 ёшда. У шунингдек, 2007 ва 2011 йиллардаги Осиё Кубогига саралаш ўйинларида терма жамоа мураббийлар штабида ишлаган. Қолаверса, 2008 йилги ОФК Кубоги мусобақасида "Ал Наҳда"га мураббийлик қилган.


Ҳажиме Мориясу - Япония
49 ёшли Ҳажиме Мориясу ўз вақтида "Санфречче Хиросима"ни бошқарган. У бунгача фақат клуб миқёсида ишлаб келган ва "Санфречче Хиросима" билан уч марта - 2012, 2013, 2015 йилларда Япония чемпиони бўлган. Ҳажиме Мориясу олдига Япония U-23 терма жамоасини 2020 йилги Олимпиада ўйинларига олиб чиқиш вазифаси қўйилган.


Жу Сонг Ил - КХДР
44 ёшли Жу Сонг Ил ўтган йилнинг июль ойидан бери КХДРнинг бу ёшдаги терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг шогирдлари саралашда муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионатига йўл олишди. Маълумки, КХДР қизлар термаси U-16 Осиё чемпионатида чемпион, U-19 Осиё чемпионатида эса иккинчи ўрин соҳиби бўлишди. Эндиликда мухлислар ўғил болалар жамоасидан ҳам юқори натижаларни кутмоқда. Негаки Жу Сонг Ил бунгача қизлар жамоасини муваффақият сари етаклаб келган.


Зоран Янкович - Таиланд
Ўз вақтида "Дальян Шайде" клубида тўп сурган Зоран Янковични хитойликлар мухлислар яхши билишади. У мазкур мусобақага Таиланд термаси бош мураббийи сифатида ташриф буюради. Маълумот учун, Зоран Янкович 2004 йил Болгария терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этган. 2010 йил футболчилик фаолиятини тугатган Янкович шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келмоқда. У ҳозир Таиланд U-23 терма жамоасига бош мураббий бўлиш билан бирга миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий ҳисобланади.


Айман Сандуқа - Фаластин
Фаластин U-23 Осиё чемпионатида биринчи марта бу йил иштирок этади. Айман Сандуқа саралаш баҳсларида яхши натижа қайд этиб, Фаластиннинг гуруҳда биринчи ўринни олишини таъминлади. Шуни айтиш лозим, Фаластин саралашда Иорданиядан ўзиб кетди. 44 ёшли мураббий Фаластиннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлаган. Ушбу мураббий ҳам Хитойдаги мусобақада сенсация кўрсатишни мақсад қилмоқда.


Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика