U-23 Осиё чемпионати. 2-турдан сўнг гуруҳимиздаги вазият қандай? ФОТО

Tolibjon Qosimov
12 янв 2018, 20:03
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойдаги мусобақанинг 2-турида мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Гуруҳимиздаги иккинчи беллашувда эса Қатар ОТЖ Уммонни ҳудди шу ҳисобда енгди. Шу тариқа, Қатар 6 очко билан якка пешқадам бўлиб олган бўлса, Ўзбекистон ва мезбон Хитойда очколар тенг - 3тадан.


Гуруҳдаги сўнгги турда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз Уммон билан куч синашади. Хитой эса Қатар билан тўқнаш келади.

3-тур баҳслари 15 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Маълумот учун, очколар тенг келиб қолса дастлаб ўзаро ўйинларга қаралади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia