U-19 Осиё чемпионати. Жанубий Корея гуруҳда қолиб кетди

Narzulla Saydullayev
19 окт 2016, 23:34
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати "A" гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Эътиборли томони дастлабки икки турда ғалабага эришган Жанубий Корея терма жамоаси гуруҳда қолиб кетди. Сабаби бугун корейслар Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Иккинчи баҳсда эса Баҳрайн Таиландни 3:2 ҳисобида енгди. Натижада учта жамоада 6тадан очко бўлди. Бундай ҳолатда мана шу уч жамоа ўртасидаги натижалар ҳисобланди. Учала жамоа ҳисобида ўзаро баҳсларда 3 очкодан бўлди. Тўплар нисбати Саудия Арабистони ва Баҳрайнда 4:4, Жанубий Кореяда 3:3ни кўрсатди. Ўзаро ўйинларда кўпроқ гол уришгани учун икки араб жамоаси чорак финалга йўл олди. Кейинги йилги U-20 Жаҳон чемпионатида мезбони Жанубий Корея эса Осиё чемпионатини гуруҳ босқичидаёқ якунлади. Энди қитъа чемпионатининг ярим финалига чиққан тўрт жамоа ва Корея мундиалга чиқишади.


"A" гуруҳи

Жанубий Корея - Саудия Арабистони 1:2

Баҳрайн - Таиланд 3:2


№      

Жамоалар

Ў    

Ю   

Д    

М    

Т-Н     

О    

1

Баҳрайн

3

2

0

1

7:6

6

2

Саудия Арабистони     

3

2

0

1

8:4

6

3

Жанубий Корея

3

2

0

1

6:4

6

4

Таиланд

3

0

0

3

3:10

0


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›