U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралашини ғалаба билан бошладик

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2019, 19:29
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Осиё Чемпионати-2020 саралашидаги иштирокини бошлади.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.

Илк учрашувни вакилларимиз ҳиндистонлик тенгқурларига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Голларга Улуғбек Хошимов ва Музаффар Олимжонов муаллифлик қилишди.



U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаши

Ўзбекистон – Ҳиндистон 2:0
Голлар:
Улуғбек Хошимов (51), Музаффар Олимжонов (65)

Ўзбекистон U-19: Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Хуршидбек Убайдуллаев, Иброҳимҳалил Юлдошев, Одилбек Абдумажидов, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Рамазонов, Диёрбек Раҳимқулов, Хожимат Эркинов, Музаффар Олимжонов, Улуғбек Хошимов

Захира: Асадуллахон Полвонов, Беҳзод Шамсиев, Алибек Давронов, Элдорбек Бегимов, Даврон Анваров, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Розиев, Иброҳим Ибрагимов, Суннатиллохон Ҳамиджонов, Исломжон Абдуллахонов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов


“F” гуруҳи ўйинлари тақвими
6 ноябрь

21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон
17:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон 2:0

8 ноябрь
17:05 | Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон
17:05 | Ҳиндистон – Афғонистон


фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia