

"Месси ҳозир рақиб жарима майдончаси яқинида ҳаракат қилмаяпти. Аммо у доимо майдонча ичида пайдо бўлиши мумкин. Месси кўп бош оғриқ туғдирадиган футболчи. Унинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайди ва ҳар қандай вазиятда дарвозангиз олдида хавфли вазият туғдириши мумкин. Месси жамоанинг маэстроси ва "Барселона" у истаганидек ўйнайди" - дейди бразилиялик.
ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги илк баҳс 14 ферваль куни, жавоб учрашуви эса 8 мартда бўлиб ўтади.



