

Британия ҳукуматининг Роман Абрамовичга қўллаган санкциялар туфайли Лондон клуби қийин аҳволга тушиб қолган.
“Мендаги охирги маълумотга кўра, бизга самолёт беришади: Францияга учиб боришимиз ва у ердан ортга қайтишимиз учун. Агар ундай бўлмаса, поездда борамиз. Поездда бўлмаса, автобусда етиб оламиз. Автобус ҳам бўлмаса, у ҳолда ўз минивэним (машина)да олиб бораман”, деган Тухель.
Эслатиб ўтамиз, Лондонда ўтган дастлабки учрашувда “аристократлар” 2:0 ҳисобда зафар қучган.


