Тухель: "Қўлимиздан келганини қилишимиз керак"

Mirjalol Normatov
22 ноя 2021
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛнинг 5-тури доирасида "Ювентус"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Лукакунинг ҳолати борасида шубхам бор. Бироқ олдимизда бизни яна бир машғулот кутиб турибди. Кеча у бирга жамоа билан ишлади ва яхши кўринди. Келинг, унинг бугунги машғулотига барчамиз бирга баҳо берамиз. Яқин вақтлар ичида у шифокорлар билан учрашиши керак.

Жоржиньо яхши ҳолатда. Хавертц эса ўтган ўйинда сон қисмидаги жароҳати сабабли алмаштирилди. Унинг ҳолати борасида ҳеч қандай шубҳам йўқ. Вернерда ҳам барчаси жойида, у биз билан машғулот олиб борди. Ковачич эса ўйнамайди.

Қўлимиздан келганини қиламиз. Агарда сўнгги дақиқаларда мағлуб бўла туриб, бурчак зарбасига эга бўлсак, Мендини рақиб дарвозаси олдига жўнатмаймиз. Бу ҳолатда плей-оффни хавф остига қўйишимиз мумкин", - деди Тухель.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal