

"Биринчи бўлимдаги каби ўйин кўрсатмаслигимиз керак. ПСЖ ўйинга тайёр эмас экан. Омадимиз келди ва танаффусгача 0:2 ёки 0:3 ҳисобида мағлуб бўлмадик. Шу боисдан иш услубини ўзгартириш лозим. ЖЧ-2018 сабабли айрим футболчилар клуб ихтиёрига кеч етиб келди, бу эса айрим ноқулайликларни келтириб чиқарди. Мана шундай жиҳатлар туфайли ғалаба қозониш қийин бўлди", - деди Тухель.



