

"Бироз парадокс вазият. Биз биринчи таймдан кўра, иккинчисида яхши ўйнадик. Лекин ҳисоб бўйича ютқаздик, биринчи бўлимда эса ютдик.
Ўйин натижаси биздаги ишонч ва ривожланишни айтиб турибди. Лекин ҳали яна кўп ишлар қилиниши керак.
Хар бир ўйинда рақибга хавф туғдирамиз, голли вазиятлар яратамиз.
Ўйиндан 100 фоиз мамнун эмасман, лекин ўйинда юзага келган қийин вазиятга бўлган муносабат, бунга жавобимиз жуда яхши бўлди", - деди Тухель.



