

Аввал хабар берганимиздек, "Турон" вакиллари ҳам машғулотларни бошлашган ва тайёргарлик доирасида бир нечта назорат-синов учрашувлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Хусусан, "Турон" жамоаси мавсумга тайёргарлик доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 9 июнь куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда соат 18:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган холда мухлислар иштирокисиз ташкил этилади.
"Турон" футбол клуби матбуот хизмати



