UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Про лига. Бугун Фарғонада чемпионлик ўйини!   2 07:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Астон Вилла" 2:1  0 07:25А Серия. "Дженоа" - "Парма" 1:2, Шомуродов А Сериядаги дебют голини урди  7 07:20Португалия чемпионати. "Маритиму" - "Бенфика" 1:2  0 07:15АПЛ. "Лестер" - "Фулхэм" 1:2  0 02:41А Серия. Шомуродов А Сериядаги дебют голини урган ўйинда "Женоа" мағлуб бўлди  148 02:00Olamsport: Ухламаган Тайсон, Мария Шараповада энг яхши натижа ва бошқа хабарлар  0 01:10Англия Кубоги. 1/32 финал босқичига қуръа ташланди!  6 00:50"Барселона"нинг президентлик сайловлари қачон бўлиши аниқланди  4 00:34А Серия. "Женоа"нинг "қўшниси" "Торино" дуранг ўйнади  1 00:29АПЛ. "Лестер" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб этилди  11 00:08АПЛ. "Вест Хэм" - "Астон Вилла". Асосий таркиблар маълум!  0 23:49А Серия. "Женоа" - "Парма" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  57 23:30МЮ Лаутарони таркибга қўшиб олмоқчи  12 23:15Ибрагимович: "Майдонда яхши ўйнай олмаётганларни албатта сўкаман"  17

Турнир жадвалидаги қўшнилар қарама-қаршилиги ёхуд турнинг марказий "Пахтакор" ва АГМК учрашувидан олдин "Championat.asia" ижодкорлари қандай фикрда? Янгиликлар

Турнир жадвалидаги қўшнилар қарама-қаршилиги ёхуд турнинг марказий "Пахтакор" ва АГМК учрашувидан олдин "Championat.asia" ижодкорлари қандай фикрда?

Coca Cola Суперлига 9-турдан ўрин олган "Пахтакор"- АГМК жамоалари ўртасидаги учрашув турнинг марказий ўйини бўлиши шубҳасиз.

"Чиройли ўйин унутилади, натижа тарихда қолади". Ҳа, бу бугунги кунда замонавий футболда оммалашиб керак бўлса тренд даражасига чиқаётган иборалардан бири. Ҳозирга келиб жаҳондаги аксарият жамоалар чиройли ўйиндан кўра керакли ва муҳим натижани афзал кўришмоқда. 13 июль оқшомида "Пахтакор" меҳмони бўладиган АГМК жамоаси ҳам танаффусдан сўнг рақибларини кичик ҳисобларда мағлуб этиб ўзи учун ниҳоятда зарур бўлган очколарни жамғармоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари айрим учрашувларда ўйин томонлама мақтана олаётгани йўқ. Муҳими натижа бор. Улар биладики, мавсум якунида чиройли ва рангбаранг ўйин эмас, қўлга киритилган натижа барчасини ҳал қилади. Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар буни уддасидан чиқишмоқда дейишимиз мумкин. Яъни АГМК рақибларини тактик томонлама ютмоқда. Бироқ, уларнинг шу пайтгача иш бераётган режаси "Пахтакор" билан ўйинда ўхшамаслиги мумкин. Боиси, Шота Арвеладзе ҳам тактик жиҳатдан Қосимовдан қолишмайдиган мутахассис. Мазкур учрашув қайсидир маънода мураббийлар тўқнашувига айланса ажабланмайман. Табиийки, ушбу ўйинда устунлик "Пахтакор" томонида. Таркибдаги футболчиларнинг маҳорати, даражаси жиҳатдан мезбонлар қисман фаворит. Биргина Черанни ўзи бутун бошли жамоанинг ўйинини бошқаришга қодир. Агарда, Черан зарарсизлантира олинса АГМК нимадирга умид қилса бўлади. Лекин, АГМК ҳимоячиларининг бунга кучи етармикин? Хуллас, гапирса гап кўп. Эндиги сўз навбати "Championat.asia" сайтининг ижодкорларига. Қани улар қандай фикрда? 


Камолиддин Алимов, (olamsport.com бош муҳаррири, "Тезкор Студия" лойиҳасининг собиқ бошловчиси, самимий дилкаш инсон): - Табиийки, бу икки жамоалар ўртасидаги тўқнашув турнинг марказий учрашуви бўлади. Уларни турнир жадвалида бир очко ажратиб турибди, холос. Лекин, класс барибир класс. "Пахтакор" жамоаси маҳорат бобида АГМКдан кучли. Буни улар ўтган мавсумда ҳам исботлашган. Иккита финалда тўққизта гол уришганди. Тўғри, ўйин билан ўйинни фарқи бўлади. Аммо, барибир реал олиб қарайдиган бўлсак "Пахтакор" яққол фаворит. Боз устига улар ўз майдонида ўйнайди. Турнир жадвалидан олиб қараганда "Пахтакор" учун олти очколик баҳс бўлади. Тенг ўйин бўлишини кутмоқдаман. Мезбонлар ютса энг яқин таъкибчисидан тўрт очкога ўтиб кетади. Акси бўлса АГМК биринчи ўринга чиқиб олади. Иккинчи вариант бўлмаслиги 99 фоизга аниқ. Тўп думалоқ, ер текис. АГМК жамоаси бошидан баланд сакраб юбориши ҳам мумкин. АГМК битта гол урса керак. Балки, ҳисобни очиши ҳам мумкин. Лекин, тан олиш керак бу йилги АГМК ўтган йилгидан фарқ қилмоқда. Захирасида маҳоратли ижрочилар бор. АГМК жамоасида иккита тенг кучли таркиб бор десак ҳам бўлади. Тахминим бу учрашувда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади.


Нодирхўжа Юлдашев, ( сhampionat.asia сайтининг асосчиси, журналист, болалар футболи учун борини берадиган мутахассис): - Агар бу ўйинда АГМК ютса, мен учун Миржалол Қосимов шубҳасиз йилнинг энг яхши мураббийи бўлади. АГМКнинг бу старти ва мазкур ўйиндаги натижаси керак бўлса, биринчи маротаба уларни чемпион қилиш имкониятини яратади. Чунки, "Пахтакор" деярли бир ойга ОЧЛга кетади. У ерда оғир ўйинларни ўтказиб қайтгач, қолдирилган кўплаб ўйинларда майдонга тушади. Ундан ташқари, ФИФА кунлари бор октябрь ва ноябрь ойларида. Бу ойларда асосий таркибнинг кўп футболчилари МТЖда бўладилар. Шуларни инобатга олсак, АГМК кейинги 10 йилда қўлга кирита олмайдиган имкониятига эга чиқиши мумкин.

"Пахтакор"га келсам, ушбу жамоа жорий йилда 2019 йилдаги каби "пики"га чиқмади. Ўйинларда қийинчиликка учраяпти. Черан ва Машариповни тўпсизлантиришга эришилса, айтарли ҳужум кучли бўлмайди. Аммо, ҳимоя чизиғи билан мақтана олади. АГМКнинг таркибида яққол ўйинни ҳал қилиб юборадиган ўйинчи йўқ. Жамоавий ўйин кўряпмиз. "Пахтакор"ни ҳужум чизиғига қарши туриб бериш осон бўлмайди, АГМК - "Насаф" ўйинидан келиб чиқадиган бўлсам, 2-бўлимда Бердиев жамоаси мазмунлироқ кўринди. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам шу ҳолат бўлса, шубҳасиз бу баҳсда "шерлар" имкониятни қўлдан чиқармайдилар. Бу ерда мухлисларни ўйлантираётган бошқа мавзу бор, АГМК ва "Пахтакор" бир ташкилот ҳомийлиги остида. Менимча, бу шубҳаларга Миржалол Қосимов барҳам бера олади. Аммо, вазиятга реал кўз билан қарасак, учрашувда бари-бир "Пахтакор"нинг имконияти юқори.



Нарзулла Сайдуллаев, (сhampionat.asia сайтининг юраги ва бош муҳаррири): - Қисқа ва лўнда фикр билдираман. Менимча, "Пахтакор" АГМКни мағлубиятга учратса керак. Жамоаларнинг айни вақтдаги ҳолатидан келиб чиқиб учрашувда йирик ҳисоб қайд этилмайди.


Азиз Нурий, (сайтимизнинг фаол ходими, "Қизилқум" матбуот котиби)- Ҳозирги "Пахтакор" айни вақтдаги АГМКдан тўрт маротаба кучли деб ҳисоблайман. Тахминим 4:0 "шерлар" ғалабасини кутяпман. Бошқа изоҳга хожат йўқ.


Алишер Ҳолматов, (сhampionat.asia сайтининг маркетологи): - Фикримча, майдонда ҳақиқий кураш кечади ва унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишади.


Ҳалилов Жалолиддин, (сhampionat.asia сайтининг ютуб саҳифасидаги ажойиб лойиҳалар муаллифи): - "Пахтакор" ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилади.



Фаҳриддин Рўзиев, (сайтимизнинг тиним билмас ёш ижодкорларидан бири): - Жорий йилда ўз олдига катта мақсадларни қўйган АГМК жамоаси Суперлигада анча ишончли ҳаракат қилмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари натижа учун ўйнашни маромига етказмоқда. Олмалиқ шаҳри жамоаси "Пахтакор"га етарлича ва муносиб қаршилик кўрсатиши аниқ. Тахминим АГМК сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтади ва мағлубиятсиз сериясини давом эттиради. 

Жаҳонгир Файзуллаев, (ўз ишини мухлисликдан афзал кўрадиган сайтимизнинг меҳнаткаш фотографи): -  Турнир жадвалидан олиб қаралганда анча шиддатларга бой ўйин бўлади. Ўйинда "Пахтакор" катта устунлик билан ғалаба қозонади. Ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олганда "Пахтакор" 3та гол фарқи билан ғалабани нишонлайди. АГМК жамоаси ҳам ёмон эмас. Таркибда маҳоратли ва тажрибали футболчилари кўп. Менимча, ўтган йили бўлгани каби бу сафар ҳам АГМК қаршилик кўрсата олмаса керак. 


Шерзод Нурматов, ("Футбол ретро талқинда" лойиҳасининг муаллифи, сайтимизнинг иқтидорли ходими): - Ҳали умуман дуранг ўйнамаган, 7та учрашувда ғалаба нашидасини сурган "Пахтакор"га қарши, жорий мавсумда ҳали мағлубият нималигини билмай келаётган АГМК жамоаси саф тортади. Шубҳасиз ажойиб тўқнашув. Икки жамоа ҳам ҳужумкор футбол кўрсатишини инобатга олсак жуда чиройли ўйин гувоҳига айланамиз. Тахминим, 2:1 "Пахтакор" фойдасига.  



Алишер Остонов, ("Атлетико" Мадриднинг Ўзбекистондаги ягона мухлиси, сайтимизнинг ходими): - Тахминим 2:1 "Пахтакор" ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўяди. АГМК ҳам муносиб қаршилик кўрсатишига ишончим комил. 


Зоир Турсунбоев, ( ўз ишига асло юзаки ёндашмайдиган сhampionat.asia сайтининг узоқ йиллик оператори): - "Пахтакор" ўз уйида ўтадиган беллашувда АГМКни кичик 2:1 ҳисобида ютса керак. Ушбу учрашувда олмалиқликлар мағлубиятга учраган тақдирда ҳам мавсум якунида кучли учликдан жой эгаллашига ишонаман.


Омонжон Тўхтамирзаев, (сhampionat.asia журналисти, футболдаги ҳаракатларидан Анзур Исмоиловни эслатиб юборадиган меҳнаткаш инсон): - Ҳозирда "Пахтакор"нинг деярли барча жабҳаларда Суперлига жамоларидан яққол устунлиги ҳеч кимга сир эмас. Албатта, бундай таркиб ва имкониятлар билан бошқача бўлиши ҳам қийин эди. Кутилганидек ўйин кўрсата олмаётган Эрен Дердийок ҳам рестартдан кейин голлар уришни бошлади. Жамоа анчайин ишончли ўйин намойиш этмоқда. Рестартдан сўнг ажойиб спорт формасида бўлган ва яхши натижалар қатд этаётган бўлсада, АГМК ҳозирча иккинчи ўрин билан кифояланишга мажбур. Айнан Қосимов жамоасининг натижаларидан келиб чиқсак, бизни курашларга бой, яхши ўйин кутиб тургандек. Аммо, амалда қандай бўлади буни вақт кўрсатади.

Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, ғалабага эришиб, 3 очкодан қўлга киритаётган бўлсада, АГМК ҳужум чизиғидаги ўйини билан мақтана олмайди. "Пахтакор" билан ўйинда эса 1:0 ютиш жуда қийин бўлади чамамда. Аниқ ҳисобни тахмин қилмаган ҳолда, айнан ўйин борасида пойтахт жамоаси имкониятлари юқорироқ баҳолаган бўлардим.

Сайтимиз ижодкорларининг фикрларига қулоқ тутдингиз. Албатта, футболда вазиятлардан унумли фойдаланган жамоа ғалаба қозониши турган гап. "Пахтакор" бутун бошли ўйин давомида устунликка эга бўла туриб АГМК битта вазиятдан гол уриб кетишини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Шундай экан қолганини жамоаларнинг ўзига топширамиз. Сиз қадрли ишқибозлардан эса уйда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда сайтимиз орқали ушбу учрашув ва Суперлиганинг қолган ўйинларини кузатиб боришингизни сўраб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
26 ноя 16:01:26
Dilshodbek0303
Narzulla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
balki
Assalomu alaykum! "Tanishamiz" yangi loyihasidagi chiqishingizni ko'rdik, bitta joyi juda ta'sirli chiqibdi. Hayotdagi eng katta orzuingiz degan savolga bergan javobingiz... Hayotda futboldan (Terma jamoadan) boshqa qancha yaqinlaringiz bor lekin TJni jahon chempionatiga chiqishini birinchi o'rniga qo'yish... Respect! Ajoyib loyiha, anchadan beri yangilik kutayotgandik. Keyingi mehmon sifatida Temur Kapadzeni kutib qolamiz.
Mavzudan tashqari. Iltimos Tezkor studiya boshlovchisi Kamoliddin akaga aytib qo'ying ko'rsatuv vaqtida boshqa jurnalistlar fikr bildirayotganda gapini tugatganidan keyin qo'ng'iroq qilsinlar kimga holasalar. 4 marta mana shu ishni takrorladilar. Biroz yoqimsiz holat muhlis ko'zi bilan qaraganda.
   
17 окт 12:19:57
Dilshodbek0303
Narzulla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
balki
Assalomu alaykum! Narzulla aka nega Tezkor studiyani so'nggi soni YouTube dan o'chirib tashlandi? Ko'rishga ulgurmagandim..
Javobingiz uchun oldindan raxmat!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика