UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Туркия Суперлигаси. Дербида "қора бургутлар" ғолиб ёхуд пешқадамнинг очко йўқотиши Янгиликлар

Туркия Суперлигаси. Дербида "қора бургутлар" ғолиб ёхуд пешқадамнинг очко йўқотиши

Кеча, оқшомда Туркия маҳаллий лигасида навбатдаги тур учрашувларига якун ясалди ва унда бир қатор кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди.

Ризеликларга омад кулиб боқди

Икки аутсайдерлар қаторида изғиб юрган ва сўнгги вақтларда муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолган жамоалар "Ризеспор" ва "Анқарагюжю" ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйинда мезбонлар ишончли ҳисоб билан ғалабани тантана қилишди. Голларга келсак, 28-дақиқада белгиланган 11 метрли жарима зарбасини 23 ёшли ҳужумчи Браян Самудио аниқ амалга оширди. Иккинчи бўлимда Болдрин орадаги фарқни мустаҳкамлади. Мезбонлар қўлга киритилган 3 очко орқали рақибларини қувиб етиб, 13-ўринга чиқиб олишди.



Анталия шаҳри жамоаси яна мағлуб


Олдинги тур доирасида яққол аутсайдердан тарсаки қабул қилиб олиб, аянчли аҳволга тушиб қолган "Антальяспор" бу сафар жадвалда тобора юқорилаб бораётган кучли жамоалардан бири "Сивасспор" меҳмони бўлди. Учрашув тенгма-тенг курашлар остида ўтди, деб бемалол айта оламиз. Барча голлар ўйиннинг иккинчи ярмида урилди. Аввалига Эмре Килинч чиройли голи билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин бўлим ўрталарида Мустафо Ятабаре орадаги фарқни биттага оширди. Меҳмонлар таркибида захирадан майдонга тушган Сардор Озкан 84-дақиқада юзага келган пенальтидан унумли фойдаланиб, фақтгина ҳисобни қисқартиришга эришди. Ушбу муваффақиятдан сўнг, сивасликлар 5-поғонагача кўтарилиб олишди.



Пешқадам қимматли 2 очкодан маҳрум

Мавсум бошидан бери турнир жадвалида карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келаётган ва стабил ўйин намойиш этадиган кам сонли иштирокчилардан бири "Аланьяспор" бу сафар кўпроқ сулҳ тузишни яхши кўрадиган "Газиантеп" майдонида меҳмон бўлди. Кутилганидек, қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда Эрол Булут шогирдлари сўнгги сонияларда тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди. Даставвал, Паписс Сиссе ҳисобни очганди. Бироқ, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада Жан-Армель Кана-Бийик жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу ўйинда, аланьяликлар 2 очко йўқотишди ва мезбонлар бир очкони қўлга киритишди.



Коньяликлар яна мағлуб

Ўтган тур доирасида малатьяликларга ўз муҳлислари қаршисида шармандали равишда мағлубиятга учраган аламзада “Коньяспор” бу сафар Истанбулда меҳмон бўлишди ва рақиб жамоа томонидан аёвсизларча янчиб ташланди. Таркибида Маурисио Исла, Луис Густаво, “Челси”дан ижарага олинган Виктор Мозес, бир неча йил Осиёда ҳам тажриба орттириб қайтган Ведат Мурики ва маҳаллий ишқибозларнинг ёқимтойи Туркия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган ҳамда бир қатор Европа топ-клубларида ўйнаган Эмре Белезоглудек футболчиларга эга бўлган “Фенербахче” меҳмонларга раҳм қилиб ўтирмади. Аввалига, Гарри Родригес ва Занкалар ўзларини кўрсатишди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ўтган турда жамоаси жонига оро кирган Сердар Азиз автогол муаллифига айланди. БЎлим якунланмасидан Туфан фарқни яна биттага оширди. Ўйиннинг иккинчи ярмида Густаво ва Мурикилар гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди.



Қайсериликларда навбатдаги мағлубият

Олдинги турда, яқин рақобатчисини ишончли ҳисоб билан таслим этган “Ени Малатьяспор” энди ўз майдонида бирорта ғалабага эришмаган бечораҳол мусобақанинг яққол аутсайдери бўлиб турган “Қайсариспор”ни қабул қилди ва рақибига ҳаддан ташқари меҳмондорчилик қилиб юборди. Учрашувга келадиган бўлсак, Митчелл Дональд ҳисобни очувчи голни уришга муваффақ бўлди. Қолган голлар иккинчи бўлимга тўғри келди. Олдинига, Адис Яхович юзага келган пенальтини аниқ амалга оширди ҳамда Тьеви Бифума чиройли голга муаллифлик қилди ва ниҳоят, сўнгги дақиқада меҳмонлар кипери Силвиу Лунг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Якуний ҳисоб – 4:0.



Аутсайдер ва ўртамиёна баҳси

Аввалги турда, Буюкшеҳир жамоасига меҳмонда аламли тарзда ютқазган ва сўнгги ўйинларда мағлубият кўчасидан боши чиқмаётган “Гёзтепе” ўз уйида ўтган ҳафтада мардонавор дуранг қайд этган “Қосимпошо” меҳмон қилиб, мухлисларини яна бир бор ранжитди. Учрашувда қосимпошоликлар йирик ҳисобда ғалаба нашидасини суришди. Голларга келсак, Харис Хайрадинович ҳисобни очди. Бироқ, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Карим Хафез автогол урди ва ўртадаги мувозанат тикланди. Лекин, афсуски ўйиннинг иккинчи ярми мезбон жамоа учун аянчли якун топди. Дастлаб, миллионлаб ишқибозларга маьлум ва машҳур бўлган Рикарду Куарежма белгиланган 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Шундан сўнг, тажрибали маҳаллий ҳужумчи Мустафо Пектемек ва заҳирадан майдонга тушган Юсуф Эрдоганлар биттадан тўп киритишди. Ушбу натижадан сўнг, жамоалар турнир жадвалида ўрин алмашишди.



Дебютант нараси

Ўтган йили қуйи дивизионда рақибларини шунчаки сочиб ташлаган ва жорий мавсумда элитага қайтишга муваффақ бўлган “Денизлиспор” бу сафар меҳмонда олдинги тур доирасида анталияликларни шафқатсизларча тор-мор келтириш орқали сенсация қайд этган “Генчлербирлиги” устидан ишончли ғалабага эришди. Учрашувга тўхталсак, олдинига Олжай Шахан ҳисобни очди. Аммо, ўйин тугашига саноқли сониялар қолгунига қадар иккала жамоа ҳам ишқибозларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Охирги лаҳзаларгача ўзгармай қолган қалтис ҳисоб меҳмонларни сергак тортишга мажбур қилди. Фақатгина асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётган бир пайтда, Радослав Муравски юзага келган пенальтини голга айлантирди ва якуний ҳисобни ўрнатди.



Дербида мезбонлар ғолиб

Олдинги турда ўз майдонида сивасликларни юксак ирода эвазига мағлубиятга учратган ва сўнгги ўйинларни муваффақиятли ўтказиб, анча ўзига келиб олган “Галатасарой” ўз уйида азалий душмани оҳирги икки учрашувни нормал ҳолатга қайтишга эришган “Бешиктош” билан жанг олиб борди. Кутилганидек, кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган баҳс тақдирини “қора бургутлар”нинг 8-рақам остида ҳаракат қилувчи 26 ёшли ҳужумчиси Умут Найир томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Жорий тур натижаларига кўра, ҳар иккала жамоа мусобақа жадвалида тегишлича 7-8 поғоналарни банд этишди.



Марказий ўйинда дуранг

Айни пайтда, муваффақиятли одимини чиройли ғалабалар давом эттираётган жамоалар “Истанбул Башакшеҳир” ва “Трабзонспор” ўзаро тўқнаш келишди ва тенгма-тенг курашлар остида ўтган баҳсда муроса кўчаси танланди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, барча голлар ўйиннинг иккинчи ярмида урилди. Аввалига супер форвард Даниэл Старриж юзага келган пенальтидан унумли фойдаланди. Орадан 6 дақиқа ўтмасидан хакам яна бир бор 11 метрли нуқтага ишора қилди ва уни Эдин Вишча аниқ амалга ошириб, ўртадаги мувозанатни тиклади. Шундан сўнг, тажриба ўз сўзини айтди ва юқори савияли ҳимоячи Мартин Шкртел жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчисида меҳмонларнинг доимий қутқарувчиси Александер Сёрлот қахрамонга айланди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан сақлаб қолди.


Хондамир Ҳакимов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика